Куни кеча “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юртида хадис илмининг турли йўналишлари бўйича муҳим асарлар ёзиб, ўз илмий мактабини яратган, ўз даврининг кўпдан-кўп етук муҳаддисларидан ҳадис илмини ўрганган ва ўзининг “Сунан” асарида 250 дан ортиқ ровий-шайхлардан ҳадис ривоят қилган буюк муҳаддис Имом Доримий ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий давра суҳбати бўлиб ўтди.





Барча манбаларда Имом Доримий ҳақида замондош уламолар ва уларнинг издошлари томонидан билдирилган самимий фикрлар келтирилган. Ушбу фикрларнинг таҳлили Имом Доримий уз тенгқурларига нисбатан ғайри табиий иқтидори ва улкан салоҳияти билан ажралиб туриши хусусида халқ орасида кўплаб ривоятлар тарқалганини кўрсатади. У ўз даврида Самарқанд муҳаддисларининг пешвоси сифатида эътироф этилиб, замондош муҳаддислар орасидаги мавқеи юқори даражада бўлган.
Йиғилган талабаларга муҳаддиснинг ана шундай шонли ўтмиши, ҳадис илмидаги жонкуярликлари, Сунан” номи билан танилган “Муснад” (Иснодли ҳадислар тўплами), тафсир илмига оид “ат-Тафсир”, “ал-Жомиъ» (Тўплам), шунингдек, “ас-Сулосиййот фи-л-ҳадис” (Уч ровийли ҳадислар тўплами), фиқҳ илмига оид “Китоб ас-сунна фи-л-ҳадис” (Ҳадисдаги суннат амаллар ҳақида китоб) ва “Китоб саум алмустаҳозот ва-л-мутаҳаййирот” (Узрли аёлларнинг рўзаси ҳақидаги китоб) каби асарларининг ёзилиш тарихлари етказилди.
Тадбир сўнгида эса талабаларни Имом Дорими й ҳақида қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
А. Ғаниев
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи






