SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ўта нозик масала
02.11.2022 / Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar

Ўта нозик масала

Никоҳ луғатда “Қўшилиш”, “Яқинлик” маъноларини англатади. Шариатда эса, никоҳ, “Эр кишининг никоҳида шаръан монеълик бўлмаган аёл киши билан ўзаро ҳузур олишини ҳалол қилишдир”. Ушбу таърифдаги “Никоҳида шаръан монеълик бўлмаган деганидан шариат никоҳини ҳаром қилган аёл киши билан никоҳланиб бўлмаслиги чиқади. Юқоридаги таъриф Ҳанафий мазҳаби таърифидир. Ислом шариати никоҳини ҳаром килган аёллар: кофира ва бутпараст аёл, ҳамда маҳрам-яқин қариндош аёллардир.

   Исломда никоҳга бўлган аҳамият фақат унга тарғиб қилиш ва беникоҳликни қоралаш билан чекланиб қолмаган, балки ишбошларга ўз жамиятларидаги эркак ва аёлларнинг никоҳда бўлишларини таъминлаш таъкидли равишда топширилган.

   Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Нур” сурасининг 32-оятида шундай деб марҳамат қилади:

وَأَنكِحُواْ ٱلۡأَيَٰمَىٰ مِنكُمۡ وَٱلصَّٰلِحِينَ مِنۡ عِبَادِكُمۡ وَإِمَآئِكُمۡۚ إِن يَكُونُواْ فُقَرَآءَ يُغۡنِهِمُ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٞ٣٢

“Ораларгиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг ва ўта билгувчи Зотдир”[1].

Ушбу ояти каримадаги хитоб ота-она, хожа ва мусулмон иш бошиларга қаратилган бўлиб, уларга ўз қарамоғларидаги ўғил-қизлари, қули-чўрилари ва ёрдамга муҳтож ёру биродарларини никоҳлаб қўйишга бошу қош бўлишлари амр этилмоқда. Мусулмон киши фақат ўзи никоҳда бўлиши билан кифояланиб қолмай, бошқа мусулмон биродарларининг ҳам никоҳли бўлишлари учун ҳисса қўшиши лозимлиги шундан олинади.

Шунингдек, айнан мазкур амри илоҳий сабаб мусулмонлар ўғил-қизларини, яқин кишиларини уйлаб-жойлаб қўйиш учун бутун имкониятларини ишга соладилар.

Айнан шунинг учун ҳам ҳозиргача мусулмонлар орасида балоғатга етган ёшларни тезроқ уйлаш, бирор сабаб билан никоҳсиз қолган эркагу аёлларни никоҳли бўлишга ундаш жуда аҳамиятли ҳисобланади. Мазкур ишлар ушбу ояти каримага ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

 “Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас”, деган ҳадиси мубораклари ва бошқа шу мазмундаги кўпгина ҳадисларига амал қилганимиз туфайли бажарилади. Никоҳ орқали эру ҳотинни боғланиши жинсий майлни қондиришнинг энг табиий ва ҳалол йўлидир. Шунинг учун Ислом шариатида ҳалол никоҳ орқали оила қуриб яшашга қаттиқ тарғиб қилинади.

Никоҳ масаласи ўта нозик масала бўлиб, мазкур ояти каримада камбағаллик никоҳдан қочишга сабаб бўлмаслигига ҳам алоҳида ишора келмоқда. Бинобарин, бундан баъзи кишиларнинг “қўли калталик”ни баҳона қилиб никоҳни ортга суришлари мусулмончилик одобларига тўғри келмаслиги тушунилади. Дарҳақиқат, ўйлаб кўрсак, кўпчилик инсонлар авваллари бепарво юрган бўлса ҳам, оила қургач, жиддий ҳаракатга тушиб, иқтисодий аҳволларини яхшилаб олганини кўрамиз.

Мана шу ва шу мавзудаги шаръий масалаларни чуқур ўрганиб унга амал қилган аждодларимиз, балоғатга етган ўғил-қизларни уйлантириб, оилали қилиб қўйишни ота-онанинг бурчи, деб билишган ва буни ўзбек халқининг қадрияти даражасига кўтаришган. Чунки эндигина вояга етган ёш йигит ва қизлар оила нималигини, уни қандай қуришни ҳам, бу ўта нозик ва муҳим ишни қандай қилиб амалга оширишни ҳам билмайдилар. Уларнинг бу борада билимлари, тажрибалари бўлмайди. Агар никоҳ ва оила қуриш ишлари уларнинг ўзларига ташлаб қўйилса, адашишлари, умр савдоси деб аталмиш ўта муҳим ва нозик масалада нуқсонга йўл қўйишлари мумкин. Ота-она эса ўзлари оила қурган, унинг нималигини яхши биладиган ва фарзандларига яхшиликни раво кўрадиган шахслар сифатида бу борада уларга бош-қош бўлишлари мақсадга мувофиқ. Агар ота-она ҳаёт бўлмаса, қариндошлардан уларни ўрнини босадиган кишилар ёшларга иш боши бўладилар. 

     Маълумки, одатда никоҳдан аввал совчилик ва қўл сўраш деб аталган ишлар амалга оширилади. Бу масала муқаддас динимиз таълимотларида жуда ҳам батафсил ёритиб берилган. Шаръий манбаларда совчилик деган сўз “хитба” деб аталади. “Хитба” муайян бир аёл ёки қизга уйланиш истагини  унинг ўзига ёки валийсига билдиришдир. Бу билдириш уйланмоқчи бўлган кишининг ўзи ёки унинг вакили томонидан бўлиши мумкин. Шунингдек, аёл кишининг ўзи ёки яқинлари томонидан куёвнинг ўзига ёки унинг оила тарафига совчилик қилиниши ҳам мумкин.

     Шунинг учун ҳам фиқҳий манбаларимизда бу сўз нутқ қилиш, хитоб қилиш маъноларини ўз ичига олган ўзак сўз خطب (хотбун) дан ташкил топган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга уйланганларида у кишининг оталари Умар розияллоҳу анҳуга совчилик қилганлар.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама розияллоҳу анҳога уйланганларида у кишининг ўзларига совчилик қилганлар.

Совчилик ёки хитба никоҳ сари босилувчи илк қадам бўлиши билан биргаликда, у оила қуришдек бахтга олиб борувчи васила ҳисобланади. 

    Совчилик никоҳнинг дуруст бўлиш шартларига кирмайди. Совчилксиз ҳам никоҳ ақди тузилиши мумкин. Аммо, одатда одамлар никоҳдан аввал совчилик қиладилар. Айниқса, бизнинг юртларда бу иш ўзгача аҳамият касб этиб, ўзига хос кўринишга эга бўлиб қолган. Ўрни келганда шуни ҳам билиб қўйиш керакки, юқорида “хитба” деб атаганимиз шаръий маънодаги совчилик айнан аёл кишилар томонидан амалга оширилиши шарт эмас. Балки, мазкур таърифда айтилганидек, совчилик, уйланмоқчи бўлаётган кишининг ўзи томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин ёки у ўртага қўйган эркак вакил томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Чунки, фиқҳий маънодаги совчилик бу – уйланиш ёки келин қилиш истагида бўлинган қиз ёки аёлга ёхуд унинг валийсига бўлажак эрнинг шахсан ўзи ёхуд унинг вакили томонидан оила қуриш ҳақидаги мазкур истак ва рағбат очиқ айтилиши тушунилади, холос. Совчилик асли шундан иборат. Шу боис, бу ишга эркаклар бош бўлиши яна ҳам мақсадга мувофиқ иш бўлади. Совчилик амалиётининг аҳамияти буюклигидан ҳадиси шарифларда у бир неча бор тилга олинган.

 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Совчилиги осон бўлиши, маҳри енгил бўлиши ва ҳомиладорлиги ҳам осон бўлиб, фарзанд туғиши ҳам осон бўлиши аёл кишининг баракотли эканлигидандир” [2] дедилар. 

 Ушбу ҳадиси шарифда совчилиги мураккаблаштирилмаган, ноз қилиб, совчиларни овора-ю сарсон қилмаган, катта маҳр талаб қилиб, куёв томонни машаққатга қўймаган келин баракотли ва қадами қутлуғ бўлиши айтилмоқда.   Шунингдек, аёлнинг турмуш қургандан сўнг кўп ўтмай, бўйида бўлиб, осонгина фарзанд дунёга келтириши ҳам унинг муборак аёл эканлигидан дарак эканлиги ҳам маълум қилинмоқда. 


[1] Оятлар маънолар таржимсида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Тафсири Ҳилол асарларидан фойдаланилди.

[2] Имом Аҳмад ривояти.

Аҳмедов Абдуқодир
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси

What you can read next

МУСИБАТГА ЙЎЛИҚҚАН КИШИЛАР УЧУН МУОЛАЖА ЙЎРИҚНОМАСИ
Мол дунёга нуқсон етиши ва мусибатларга сабр қилиш ҳақида
“Кўкалдош” билим юртида умумхалқ хайрия хашари (фотолавҳа).
“Кўкалдош” билим юртида умумхалқ хайрия хашари (фотолавҳа).
Islom dinida bagʻrikenglik tamoyillari (1-qism)
Islom dinida bagʻrikenglik tamoyillari (2-qism)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP