Спорт мавжуд фарқларга қарамасдан, инсонлар ва миллатларни бирлаштирадиган универсал тилдир. Спорт ёшлар имкониятларини кенгайтиришга, саломатликни мустаҳкамлашга ва тенглик, ўзаро ҳурмат ва адолат каби қадриятларни тарғиб қилишга хизмат қилади.







Талабалар ўртасида соғлом муҳитни шакиллантириш, ҳамда уларни жисмонан чиниқтириш мақсадида бугун “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юртида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги футбол мусобақасига старт берилди.
Бунда талабалар 13 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларни олиб боришади. Бугун нимчорак, ҳамда чорак финал ўйинлари ўтказилади. Барча талабаларга ушбу мусобақада омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






