Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб, жорий йилнинг 10–15 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудида “Бағрикенглик ҳафталиги”ни ўтказилмоқда.



Шу муносабат билан бугун, 12-ноябрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ташкил этилган кўргазмада иштирок этишди. Ушбу кўргазма ўзида тожик, қозоқ, қорақалпоқ ва рус тилларида ижод қилувчи шоир ва ёзувчиларимизнинг қолаверса, туркий халқлар ёзувчиларининг асарларидан намуналарни ўз ичига олган. Шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан ўзбек тилига ўгирилган шеър ва ҳикояларни жамлаган.




Талабалар ушбу кўргазмада кўплаб асарлар билан танишиш билан бирга ёзувчилар уюшмасининг тарихи, ўзбек адабиётининг вужудга келиши тарихига назар солишди. Бу ўринда адабиётимизнинг ҳозирги кунгача ўз жилосини йўқотмаганида XX-аср адабиётшуносларининг ўрни катталигини таъкидлаш жоиз.
Маҳамаджонов Мадумаржон «Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими






