Ҳар душанбада “Кўкалдош” таълим муассасаси талабалари ўқув ҳафтасини “Ахборот ва мураббийлик соати” дарси билан бошлайдилар. Бунда ўқувчилар ўтган ҳафта давомида бўлиб ўтган муҳим воқеалар, сиёсий-ижтимоий ва илмий-маданий соҳалардаги янгиликлар билан танишиб, устозлардан уларга нисбатан муносабат эшитадилар ва ўз қарашларини изҳор қиладилар. Бугун биз 3-курс талабаларининг Ахборот ва мураббийлар соати билан яқиндан танишдик.
Дарсда илмий соҳадаги энг муҳим янгиликлардан юртимизда улкан энциклопедик лойиҳа – дунё цивилизацияси тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилган буюк кашфиётлар ва нодир асарларнинг туркум жамланмаси – кўп жилдлик “Инсоният тафаккури жавоҳирлари” чоп этила бошлагани ҳақида ва бошқа шу каби маълумотлар берилди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати





