ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
13.04.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Аллоҳ таолога таваккал қилиш

 Таваккални Худоға айлағон эр
На талқону ва на қалқон ғамин ер.

                                                                               (Сўфи Аллоҳёр)

Аллоҳ таолога таваккал қилиш ҳақида сўз кетар экан аввало таваккалнинг луғавий ва истилоҳий маънолари билан танишиб олиш лозим бўлади. Таваккал луғатда «ишни ўзгага топшириш», «бошқага суяниш» ва «умид қилиш» каби маъноларни англатади.

Таваккулнинг истилоҳдаги маъносини доктор Аҳмад Фарид «Баҳрур Роиқ» номли китобида қуйидагича баён қилган: «Дунё ва охират ишларидаги манфаатларни жалб қилиш ва зарарларни даф қилишда қалбнинг Аллоҳ таолога ҳаққоний суяниши – таваккал деб аталади».

Демак таваккал деганда банданинг Аллоҳ таолога тўлиқ суяниши тушунилади.

Уламолар ҳақиқий таваккални ёш гўдакнинг онасига суянишига ўхшатганлар. Яъни ёш гўдак нима сўрови бўлса онасидан сўрайди, бор умидини онасига боғлайди, барча ишларида фақат онасига суянади. Аллоҳга таваккал қилувчининг қалби ҳам У зотга ана шундай суянса таваккали ҳақиқий бўлади.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ҳақиқий таваккалнинг қандай улуғ самаралар бериши баён қилинган. Талоқ сурасининг 3- оятида таваккал қилувчига Аллоҳ таолонинг Ўз кифоя экани ваъда қилинган:

وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى الله فَهُوَ حَسْبُهُ

Кимки Аллоҳга таваккал қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар.

Ҳадиси шарифда Аллоҳга таваккал қилувчилар инсонларнинг кучлироғи бўлиши айтилган:

  ابن عباس أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال من أحب أن يكون أقوى الناس فليتوكل على الله ومن أحب أن يكون أكرم الناس فليتق الله ومن أحب أن يكون أغنى الناس فليكن بما في يد الله أوثق منه بما في يديه       أبو نعيم فى الحلية

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ким инсноларнинг кучлироғи бўлишни яхши кўрса Аллоҳга таваккал қилсин, ким инсонларнинг ҳурматлироғи бўлишни яхши кўрса Аллоҳга тақво қилсин, ким инсонларнинг бой-бадавлатроғи бўлишни яхши кўрса, унинг учун ўзининг қўлидаги нарсадан кўра Аллоҳ қўлидаги нарса ишончлироқ бўлсин. Абу Нуъйм «Ҳуля»да келтирган.

Мазкур маънолардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак ризқ тўғрисида Аллоҳга таваккал қилиш деганда, “ризқимга Аллоҳ таолонинг ўзи кафил” деган тушунчада бўлиш ва унга суяниш тушунилади. Ушбу тушунча мусулмон кишининг умри ва ризқи баракали бўлишига, иймони комил ва исломи гўзал бўлишига сабаб бўлади.

Мусулмон киши барча ишларида Аллоҳ таолога суянгани боис қалби тинч, нафси хотиржам ва ҳаёти лаззатли бўлади. Буларнинг барчаси Аллоҳ таолога таваккал қилишнинг самараларидир.

Аллоҳга таваккал қилиш жамият тараққиёти ва унинг тинч-тотувлиги учун ҳам муҳим омил ҳисобланади. Яъни таваккал қилган инсон ўзгаларнинг молига кўз олайтирмайди, таъма қилмайди, шариат ман қилган барча ҳаром ишлардан тийилади. Чунки у ризқ тўғрисида сабабларга эмас, балки сабабларни яратган Аллоҳ таолога суянган бўлади.

Таваккал қалбга хос тушунча бўлиб, тил билан сўзлашда ва аъзолар билан иш-ҳаракат қилишда таваккал қилишга ўрин йўқдир. Дунё ишларини Аллоҳ таоло сабабларга боғлаб қўйган. Шу маънода ризқ тўғрисида таваккал қилиш деганда сабабларини юзага чиқармасдан унинг қаердан келишини кутиб ўтириш эмас, балки ризқнинг ҳосил бўлиш сабабларини юзага чиқариб сўнгра уларга боғланган ризқнинг келишида Аллоҳга суяниш тушунилади. Масалан: бир деҳқон уруғни ўз вақтида қадамасдан, экинга ишлов бермасдан мўл ҳосил олишим учун Аллоҳга таваккал қилдим дейиши таваккал қилиш эмас балки шариатни тушунмаслик ва унинг кўрсатмаларини бажармасликдир. Уруғни ўз вақтида қадаш, экинни парвариш қилиш ва мўл ҳосил олишга сабаб қилиб қўйилган барча ишларни амалга ошириб, сўнгра ҳосилни мўл қилишни Аллоҳдан умид қилиш ва Унга суяниш ҳақиқий таваккал қилиш бўлади.

Бандалар ризқ талаб қилишда ризқнинг сабабларни юзага чиқаришга ва унга ҳаракат қилишга масъулдирлар, аммо натижага масъул эмаслар. Натижа Аллоҳ тарафидан бўлади. Шунга кўра улар натижага таваккал қиладилар, яъни натижа тўғрисида Аллоҳга суянадилар. Баъзида жуда катта меҳнат машаққатлар билан ҳам ҳеч қандай натижа бўлмаслиги, гоҳида эса озгина ҳаракат билан ҳам улкан фойдалар ҳосил бўлиши оддий ҳақиқат ҳисобланади. Агар эътибор бериладиган бўлса ушбу оддий ҳақиқатда ризқ берувчи ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзи эканига ва натижа тамоман унинг қўлида эканига далил ва исбот бор.

Мазкур маълумотлардан “Аллоҳга таваккал” деган тушунчада ризқ сабабларини юзага чиқаришдан тўхташ таваккал эмаслиги, балки сабабни келтимасдан таваккал қилиш шаръан ҳаром саналган амал экани тушунилади.

Умар розияллоҳу анҳу “Аллоҳга таваккал” даъвоси билан намоздан сўнг масжидга ўтириб олган қавмни кўрдилар ва уларга дарраларини кўтариб: «Ҳеч қачон бирортангиз эй Аллоҳим менга ризқ бер, деб ризқ излашдан тўхтаб ўтириб олмасин. Осмоннинг олтин ҳам, кумуш ҳам ёғдирмаслигини биладику. Аллоҳ таоло: “Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи) дан талаб қилинглар!” деганку, дедилар.

Хулоса қилиб айтганда ризқнинг сабабларини излаш, натижа эса сабаблардан эмас Аллоҳ томонидан эканига қалбан ишониш таваккалнинг ҳақиқий маъно ва моҳияти ҳисобланади.

Жалолиддин Холмўминов

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Аллоҳ рози бўлсин ота-онадан!
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ
Билим юртининг энг намуналилари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори