ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
17.02.2020 / - Мақолалар

Суннийлик эътиқодидаги тизим асосчиси (2-қисм)

Бутун умри давомида шу соҳага оид асарлар ёзиб қолдиргандир. Маҳмуд ибн Сулаймон Кафавийнинг (вафоти 1582 йил) «Катоиб ул-аълом ал-ахёр фи табоқот ва машаойих мазаҳаб Нуъмон» («Нўмон мазҳабига мансуб бўлган таниқли аллома фақиҳлар ва шайхлар ҳақидаги китоб») номли китобида Мотуридий ва унинг асарлари ҳақида айрим маълумотлар берилади. Масалан, қуйидаги асарлари номлари келтирилган: «Китаб Тавҳид» («Алломани яккалашлар китоби»), «Китаб Мақомат», «Китаб рад авомил лил адила лил кабий» («Каъбий залолатларининг бошланишини рад қилишга бағишланган китоб»), «Китаб баён ва ҳум ул-муътазила» («Муътазила ғавғолари ва ундан қўрқмаслик ҳақидаги китоб баёни»), «Китаб Таъвилот ал-Қуръон» («Куръон таъвили китоби»). Лекин Ҳожи Халифанинг (1609—1659) «Кашф аз-зунун ан-асомил кутуб ва-л-фунун» («Китоб ва фанлар номлари ҳақидаги шубҳаларни бартараф этиш китоби») китобида эътироф этилишича, яна Абу Мансур Мотуридийнинг «Маъхази аш-шариъа» («Шариат асослари сараси»), «Китаб ал-жадал» («Диалектика ҳақида китоб»)ни таълиф қилганларидан кейин шуҳратлари яна ҳам ошиб кетди. Шундан кейин илми каломда шуҳрат қозониб, Хуросон аҳлининг эътиқодий мазҳаб соҳибига айландилар.

Булардан ташқари Мотуридийнинг «Китаб ал-усул» («Диний-таълимот усули китоби») асари ҳам маълум. Абу Мансур Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган, етиб келганлари ҳам асосан хорижий мамлакатлар кутубхона ва қўлёзма фондларида сақланади. Ал-Мотуридий ислом оламида жуда нозик ҳисобланган «Тавҳид китаби» — асари бизнинг давримизга етиб келган ва у 1970 йилда Фатҳуллоҳ Хулиф томонидан Байрутда нашр этилган. У ислом динидаги суннийларнинг тўртта асосий мазҳаби асосчиларининг асарларини ўрганиб, фиқҳга ва каломга оид асар ёзади. Бу ал-Мотуридийнинг «Таъвилот аҳли сунна» ёки бошқа бир номи «Таъвилот ал-Қуръон» деб номланади. Мотуридий бу асарида сунний ақидага (таъвилда) зид қарашларни рад қилишга ҳаракат қилади ва Абу Ханифанинг қарашларига суянган холда иш кўради. Бу асар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланади. «Таъвилот»нинг биринчи жилди Қоҳирада 1971 йилда Иброҳим Авадайн ва ас-Саид Авадайнлар томонидан нашр этилган. Мотуридийнинг бу биргина асари тарих жараёнида кўп алломалар асарларига асос солган, улар ижодига туртки бўлган.

Шогирдлари ўз устозларининг таълимотини давом эттиришганлиги туфайли Ҳанафий мазҳабидагилар ичида Мотуридия йўналиши вужудга келган.

Мотуридий мактаби давомчилари Абу Юср Аздавий, Абул Муин Насафий Нажмиддин Умар Насафий, Саъдиддин Тафтазоний, Камол Ибн Ҳумом, Камолиддин Аҳмад Байзовий, Муҳаммад Зоҳид Кавсарий ҳисобланади. Шулардан бири Аловуддин Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Самарқандийнинг шарҳидир. У «Шарҳ таъвилот аҳли ас-сунна» деб номланган.

Абу Мансур умри давомида фақиҳлар, муҳаддислар билан мулоқатда бўлган ва мунозарлар олиб борган. У ислом дини Ҳанафий мазҳабини Мовароуннаҳрда тарқатиш ва ўзидан кейинги авлодларга камчиликсиз етказиш ишига муҳим ҳисса қўшди. Мотуридий ўз даврининг исломий илмлари соҳасида энг етук билим соҳиби ҳисобланиб, мусулмон дунёси олимлари томонидан тан олинган ва ҳозирда ҳам турли диний асарларда зўр эҳтиром билан тилга олинади. Мотуридийни улуғлаб «Имом ҳуда» ва «Имом мутакаллимин» (Ҳидоят йўли имоми ва мутакаллимлар имоми) каби номлар билан ҳам атаганлар. Мовароуннаҳр — Марказий Осиё халқлари турли фалсафий, табиий, аниқ фанлар, адабиёт, санъат соҳаларида дунёга машҳур сиймолар, алломалар билан бирга ислом назарияси, диний илмлар бўйича ҳам Мотуридийдек бутун мусулмон оламида ном қозонган олимларни ҳам етиштириб чиқарди.

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи Аҳли сунна вал жамоа фуқаҳолари ва муҳаддисларидан биридирлар. Улар у Имомдан ақоид, фиқҳ, усулул фиқҳ ва бошқа диний илмларни ўрганган.

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг “Таъвийлоту аҳлис-сунна” номли тафсирларида мўътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа, мунажжим, фолбин ва бошқаларнинг фикрларини муноқаша қилганлар ва ҳаммаларига раддия берганлар. У киши Аҳли сунна вал жамоанинг мазҳабини қўллаб-қувватлаган.

“Кашфуз-зунуни ан асомийил кутуби вал фунун” китобининг соҳиби Ҳожи Халифа “Таъвийлоту аҳлис-сунна” тафсири ҳақида қуйидагиларни ёзади:

“У бирор китоб тенг кела олмайдиган китобдир. Балки бу фан бўйича ёзилган китобларнинг бирортаси унга яқин ҳам кела олмайди”[1].

 “Таъвийлоту аҳлис-сунна” тафсирининг ярми мисрлик олимлар томонидан чоп этилган ва кўпчилик фақат шуни билади. Кейинчалик бу китобни доктор Маждий Босалум таҳқиқ қилди ва 2005 йилда Ливанда “Дорул кутубил илмийя” нашрёти томонидан ўн жилдда ва 6230 бетда чоп қилинди.
Давоми бор…..
Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси магистранти Мадаипов Аҳрорбек


[1] Доктор Али Абдул Фаттоҳ Мағрибий. Ал-Фарқ ал-каламия ал-исламия мадхал ва дироса. Мактаба ваҳбия.–Байрут. 1986. -Б 330. Китоб 488 бет.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Биз, талабаларга!
УБОДА ИБН СОМИТ (розияллоҳу анҳу)
Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори