وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَىْءٌ وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَىْءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمُ
“Сен Зоҳирсан, сендан юқорида ҳеч нарса йўқ, сен Ботинсан, сендан пастда ҳеч нарса йўқ”.
Муслим ривоят қилган.
- Ҳофиз Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мана шу ривоят қилинган ҳадиснинг охирида Аллоҳ таолодан маконни инкор қилишга бир ишора бор. Банда қаерда бўлмасин у Аллоҳга нисбатан узоқ ва яқин бўлишда баробардир[1].
Аллоҳ таоло Зоҳир эканлигини идрок қилиш Ботинсан деб номланиши далил бўлади, У зотни бирон маконда бўлишлигини идрок қилиш дуруст эмас.” - Ҳофиз Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис ҳақида шундай деган: “Баъзи дўстларимиз Аллоҳ таолодан маконни рад этишга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Сен Зоҳирсан, сендан юқорида ҳеч нарса йўқ, сен Ботинсан, сендан пастда ҳеч нарса йўқ” сўзларини далил қилишган. Чунки юқорисида бирор нарса бўлмаса, пастида бирор нарса бўлмаса, бирор маконда бўлмаган бўлади”.
[1] Юнус алайҳиссалом балиқнинг қорнида бўладиларми, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Сидротул мунтаҳода бўладиларми ва банда сажда ҳолатида бўладими барчалари Аллоҳ таолога яқинлиги бир хил бўлади, зеро У зот субҳанаҳу ва таоло: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бандаларим сиздан, Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан», деб марҳамат қилади
Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади






