Мазҳабни тўғри тушиниш ва унинг заруратини англаб етмоқ учун мўмин-мусулмонлар аввало “Мазҳаб” калимасининг луғавий ва истилоҳий маъносини билган ҳолда, мазҳабнинг келиб чиқиш тарихини билиш керак бўлади. Мазҳабни тўғри тушунишда мазҳаб бошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ҳақида маълумотларга эга бўлиш лозим бўлади. Унда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳнинг маноқиби, илмда қанчалик юксаклигини ва олимларнинг у зот тўғрисида айтган сўзларини билиш аҳамият касб қилади. Сўнра мўмин-мусулмон бир мазҳабни маҳкам ушлаган ҳолда эргашиш зарурати ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатларини билиш зарур бўлади. Шу билан бирга ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан афзал эканлигини билиши лозим бўлади.
Ислом динида мазҳаб масаласи бундан ўн уч аср аввал қандай муҳим деб топилган бўлса, бугун ҳам, кейинчалик ҳам худди шундай долзарб ва зарурлигича қолаверади. Аҳли сунна вал жамоанинг тўрт мазҳаби турли тарихий синовларда ўзнинг нақадар тўғрилиги, софлиги ва зарурлигини асрлар оша намоён этиб келмоқда. Маълумки, Ислом оламининг аҳли сунна тоифаси ичида тўртта фиқҳий мазҳаб бўлиб, улар Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларидир. Агар ислом тарихига назар ташланса, бу мазҳабларнинг келиб чиқишидан олдин ҳам турли мазҳаб ва йўналишлар бўлган. Лекин у мазҳаблар муайян шахс номи билан эмас, балки шаҳар ва минтақа аҳолиси номи билан аталган. Масалан, Мадиналиклар мазҳаби, Маккаликлар мазҳаби ва ҳоказо.
Фиқҳ илмининг тарихига назар соладиган бўлсак, Ис- ломнинг аввалги даврида тафсир, ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа илмлар каби, фиқҳ илми ҳам алоҳида илм шаклида ажралиб чиқмаганлигини кўрамиз. Дастлаб Маккаи Мукаррамада ўн уч йил давомида асосан ақийдага оид оятлар нозил бўлди. Кейинроқ, айниқса Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилинганидан сўнг шаръий ҳукмларга тегишли оятлар ҳам нозил бўла бошлади. Улар- нинг ҳаммасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳали унча кўпаймаган мусулмонлар жамоасига ўқиб, тушунтириб берар эдилар. У вақтдаги мусулмонларнинг деярли барчаси араблар бўлиб, араб тилини нозик жойларигача яхши тушунар, Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини мутлақо қийналмай англар ва уларга амал қилар эдилар. Мабодо баъзи тушунмовчиликлар бўлса, дарров Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзла- ридан сўраб олар эдилар. Ўша вақтда саҳобаларнинг содда ҳаётларидаги асосий ишлари ҳам шундан иборат эди.
Маълум вақт ўтгач, турли қабила ва юрт одамлари Ис- ломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида деярли йигирма уч йил давомида нозил бўлиб тўпланган оятларни ўқиб-ўрганиш, уларга амал қилиш, шариат аҳкомларини ўз ҳаётларига татбиқ қилиш вазифаси турар эди. Табиийки, ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар аввалгиларидан шаръий масалаларни сўрай бошлашди. Бу ишларда баъзи саҳобалар ўз илмлари, топ- қирликлари билан бошқалардан ажралиб чиқдилар. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳолиси мусулмон бўлган узокроқ юрт- ларга ўша ердагиларга шариат аҳкомларини ўргатиш, улар- нинг ҳаётида ориз бўладиган масалаларни ҳал этиш учун ўз вакилларини юбора бошладилар.
Фиқҳий мазҳаб имомлари Қуръон ва Суннатни киши- ларга осонлик билан тушунтирган ва уларга амал қилиш йўлларини мусулмонларга ўзига хос услуб билан баён ки- либ берган катта алломалардир. Улар ҳеч қачон ўзларини илоҳийлаштиришни ёки қандайдир устунликни талаб кил- маганлар. Балки ўз меҳнатлари, илм, одоб ва тақволари би- лан мусулмонлар эҳтиромига сазовор бўлган зотлардир. Уламоларимиз фиқҳий мазҳаблар имомларини ва улар- нинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: «Бу дунёдан яхши яшаб, яхши ўтиш худди тоғнинг чўқ- қисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қуръон ва Суннат ўша чўққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма- дир. Мазҳаб имомлари эса ушбулардан фойдаланиб, чўқ- қига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги кўйиб, осонлаштириб қўйган кишилар. Фиқҳий мазҳабларни инкор қилувчилар эса ўша тоғнинг тагига келиб, харита ва қўлланмани олиб, ўзига янги йўл топиб, чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамга ўхшай- ди. Илми, кучи, имконияти бўлса, чўққига чиқиш эҳтимо- ли бор. Бўлмаса, қулайди. Чўққига чиқишга ёрдам беради- ган илм, куч ва имконият эса камида мазҳаббоши имконига тенг ёки ундан кўпроқ бўлиши керак».
Ниғматов Жаҳонгир
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртининг 4-курс талабаси





