SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мавлуди шарифни нишонлаш
15.10.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Мавлуди шарифни нишонлаш

Учинчи далил:

Расулуллоҳ (сав) ўзлари мавлудларини душанба куни рўза тутиб нишонлаганлар. Имом Муслим ўзларининг саҳиҳ тўпламларида Абу Қатодадан бу ҳақда шундай ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (сав) душанба куни рўзаси ҳақида сўралганларида қуйидаги гапни айтганлар: “Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди.” Бу Расулуллоҳ (сав) туғилган кунларини нишонлаш учун етарли ҳужжат бўла олади ва бу ҳадис бошқа нарсага эҳтимол қилинмайди. Фақат нишонлаш сурати турли хил бўлиб маъноси бир хил бўлади: у рўза тутиш билан бўладими, таом улашиш билан бўладими, Аллоҳнинг эслаш биланми, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш биланми, фарқи йўқ.

“Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди”, деган гаплари икки ишни ўз ичига олади: ўша куннинг номи душанба бўлиб, у ҳар ҳафта келади ва ҳар йили 12 роббиъул аввал кунига тўғри келади. Аслида эса ушбу ҳадис умумга йўйилади, Набий (сав) ўзларининг таваллуд топган кунларига Аллоҳга шукрона изҳор қилишни рўза тутиш билан ишора қилганлар. Бу ҳар йили ва ҳар душанба куни мазкур байрамни нишонлашнинг кўринишидир. Валлоҳу аълам.

Тўртинчи далил:

          Расулуллоҳ (сав) Ашуро куни рўза тутганлари саҳиҳ ривоятларда келгани. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида уларнинг (Мадина яҳудийлари назарда тутилган) маълум кун, яъни ашуро куни рўза тутаётганларини кўрдилар. Улар: «Бу улуғ кун. Бу шундай кунки, унда Аллоҳ Мусога нажот берган ҳамда Оли Фиръавнни ғарқ қилган ва шу боис Мусо унда Аллоҳга шукрона сифатида рўза тутган», дейишди. Шунда у зот: «Мен Мусога улардан кўра ҳақлироқман» деб, (ашуронинг) рўзасини тутдилар ва рўзасини тутишга буюрдилар». (Бухорий ривояти.)

Ушбу ҳадисда замонни кузатиб, унга диққат-эътибор қаратиш учун асос бор. Набий (сав) ҳам замонни ўтмишда ўтиб жорий бўлган катта улуғ динга оид ҳодисаларга боғлашга эътибор қаратдилар. Мазкур катта ҳодисалар бўлиб ўтган санаси келганда ўша воқеаларни эсга солиш учун, ўша кунни улуғлаш учун бир фурсат пайдо бўлади.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни Мавлуди шарифни нишонлашни шаръий эканига далил сифатида келтирадилар. Ҳофиз Суютий “Ҳуснул мақсид фий амалил мавлид” деган асарларида Асқалонийнинг мазкур фатволарини келтирадилар: “Мавлудни нишонлашдан Аллоҳ таолога У зот муайян кунда бир неъматни берганлигига ёки бало-мусибатларни дафъ этганлиги эвазига шукр қилишнинг фойдаси олинади. Ушбу кунга ўхшаш кунлар ҳар йили такрор бўлиб келади. Аллоҳ таолога шукр этиш ибодатларнинг турли хил (сажда қилиш, рўза тутиш, садақа қилиш, Қуръон тиловати ва бошқа ибодатлар) кўринишлари билан ҳосил бўлади. Энди айтингчи, қайси бир неъмат Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)нинг ушбу кунда раҳмат бўлиб дунёга келиш неъматидан кўра улуғроқ бўла олади?!”

          Муҳаммад (сав)нинг Ашуро куни муносабати билан рўза тутишлари эса ўзлари тарафларидан Мусо а.с.ни нажот топган кунларини нишонлаш бўлган. Росулуллоҳ (сав) айнан шу муносабат туфайли рўза тутганларида ҳеч қандай шак шубҳа йўқ ва бу ишлари билан у зот (сав) буюк муносабатни эсга солиш, нишонлаш ва ундан хурсандчилик қилиш каби ишларни шариати исломияга киритганлар. Мавлудун Набий эса бундай муносабатларнинг энг каттаси ҳисобланади.

Бешинчи далил.

Пайғамбаримиз (сав) нубуват келганидан кейин ўзларининг ақиқа маросимларини ўтказганлар. Ҳофиз Суютий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” номли асарларида: “Таровиҳ намозига жамланишнинг асли суннат ва Аллоҳ таолога қурбат ҳисобланади… Мавлуд шиорларини изҳор қилиш мақсадида жамланиш мандуб ва қурбат амалдир…. бу маънолар мавлуднинг нияти бўлиб, у шак шубҳасиз чиройли ният ҳисобланади. Бу ҳақда озгина тааммул қилинг!” Сўнг Ҳофиз Суютий ўзларининг сўзларида давом этиб, айтадилар: “Менга мавлуд нишонлаш ҳукми яна бошқа бир асосга кўра маълум бўлди, у Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис Набий (сав) боболари Абдулмуттолиб пайғамбаримиз (сав) етти ёшга етганларида ақиқаларини қилиб берганликлари ривоятларда ворид бўлганига ҳамда ақиқа иккинчи бор қайтиб қилинмаслигига қарамасдан нубуватдан кейин ўзларининг ақиқаларини қилганлар. Пайғамбаримиз савнинг бундай қилишлари худди ўзларига ўзлари саловот айтганлари каби Аллоҳ таоло у зотни оламларга раҳмат қилиб юборгани ва ўзларининг умматлари учун шарафли бўлганликлари эвазига шукрни изҳор қилишларига йўйилади. Шунинг учун ҳам бизларга мавлуд муносабатига шукр изҳор қилиш мақсадида дўсту-ёрларни тўплаш, таом улашиш ва шунга ўҳшаш Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи амалларни қилиш ва хурсандчилик изҳор қилиш мустаҳаб бўлади.”

Давоми бор….

«Калиматун ҳадиа фий иҳтифалил мавлид» Доктор Умар Абдуллоҳ Комил

  Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси

What you can read next

“Рамазон - Мўминнинг амаллари мавсуми” туркумидан: Қумлар қадар кўп гуноҳларни ўчирадиган амал
“Рамазон – Мўминнинг амаллари мавсуми” туркумидан: Қумлар қадар кўп гуноҳларни ўчирадиган амал
СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ АСАРИДА ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ
Сунани Термизий асарида Қуръон оятлари
МИЛЛАТ ВА МАМЛАКАТ РАЗМИ
Миллат ва мамлакат разми

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP