ИкриманингАбдуллох ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят килишича, Расулуллох соллалоҳу алайҳи васаллам амакилари ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳуга : “Амаки! Сизга бир яхшилик қилайинми?” дедилар ва тасбеҳ намозининг ўқилишини ўргатдилар. Бунамозни ўқиган кишининг аввалги ва кейинги, эски ва янги, катта-ю кичик, ошкора-ю махфий, били-бу билмай қилган гуноҳларининг барчасини, ҳатто Олиж воҳасининг қумлари қадар кўп бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечиришини айтдилар. “Қодир бўлсангиз, бу намозни ҳар куни бир марта ўқинг. Ҳар куни ўқиёлмасангиз, ҳар жума куни бир марта ўқинг. Бунга кучингиз етмаса, ҳар ойда бир марта ўқинг. Бунга ҳам қодир бўлмасангиз, ҳеч бўлмаганда бир йилда бир марта ўқинг. Буни ҳам бажаролмасангиз, умрингизда бир марта бўлса-да бу намозни ўқинг” (Термизий ва Абу Довуд ривояти).
Хар бир мусулмон айниқса илм толиблари ушбу ҳадисга амалда барчага намуна ва савоблар кўпайтириб бериладиган Рамазон ойида эътиборли бўлиши лозим.
Тасбеҳ намози тўрт ракатли нафл намози бўлиб, ҳар ракатда 75 марта “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” (тасбеҳ) ўқилади. Тасбеҳ намозининг ўқилиш тартиби қуйидагича:
Ният қилиниб, Аллоҳу акбар, дея намоз бошланади. “Сано”дан кейин 15 марта “тасбеҳ” ўқилади. Аъузу ва басмала айтилиб, “Фотиҳа”дан кейин яна бир сура ўқилгач, 10 марта “тасбеҳ” айтилади. Рукуда 10 марта, турилиб, қиёмда 10 марта ўқилади. Саждада 10 марта, саждадан такбир билан турилиб ўтирган ҳолатда 10 марта, иккинчи саждада ҳам 10 марта “тасбеҳ” айтилгач, бу тасбеҳ бир ракатда жами 75 марта ўқилган бўлади. Иккинчи ракат аввалги ракатдагидек тартибда адо этилади. Ўтирилгач, ташаҳҳуд ва салавот ўқилиб, учинчи ракатга турилади. Шу тарзда тўрт ракатда ўқилган тасбеҳлар сони 300 тага етади. Тасбеҳ намозининг фазилатига барчамиз етишишимизни Яратгандан сўраб қоламиз!
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов