Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳматуллоҳ алайҳ “Бидоятул ҳидоя” номли асарида фарзанднинг ота-онаси иззат-ҳурмат қилишда қуйдаги 12 одобни қайд қиладилар.
1. Ота-онанинг ҳар бир сўзларига қулоқ солиш.
2. Ота-она ўрнидан турса, уларни ҳурмат қилиб ўрнидан туриш.
3. Ота-онанинг буюрган буйруқларига бўйсуниш
4. Ота-онанинг олдида юрмаслик, улар билан баробар ёки орқада юриш одоб бўлади.
5. Ота-онанинг овозидан баланд овозда гапирмаслик
6. Ота-она чақиганда мулойимлик билан, юмпоқ овозда “лаббай” ёки шунга ўхшаш жавоблар билан чақириғига жавоб бериш.
7. Ҳар-бир сўз ва ишда ота-онани розилигини топишга ҳаракат қилиш
8. Ота-онанинг олдида хокисор бўлиш, уларнинг хизматини ўз қўли билан қилиш
9. Ота-онага қилган яхшиликларини ва бажарган ишларин ҳеч миннат қилмаслик
10. Ота-онага ғазаб назари билан қарамаслик
11. Ота-она олдида юз хўмраймаслик, балки улар учун доимо очиқ юз билан юзланиш
12. Ота-онанинг рухсати билан сафар қилиш, уларнинг изнисиз сафар қилмаслик
“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти мударриси
Холмўминов Жалолиддин






