Никоҳ сўзининг луғатда ҳақиқий маъноси жимоъ, мажозий маъноси ақддир. Чунки ақди никоҳ жимоъга олиб боради. Бир ривоятда никоҳ жимоъ ва ақд маънолари ўртасида муштарак лафздир.
وَفِي الِاصْطِلَاحِ: النِّكَاحُ عَقْدٌ يُفِيدُ مِلْكَ الْمُتْعَةِ بِالأُنْثَى قَصْدًا [1].
Никоҳнинг шаръий таърифи: “Никоҳ аёлдан қасдан (ёлғиз) ҳузурланиш ҳуқуқига эга бўлишни билдирадиган ақддир ”.
Эр аёлдан ҳузурланиш ҳуқуқига эга бўлиши аёл билан жинсий алоқада бўлмоқ, шаҳват билан ушламоқ ва ўпмоқликдан иборатдир. Ушбу таърифда “қасдан (ёлғиз)” деб қайд қилиниши шунинг учунки, чўри аёлдан ҳузурланиш унинг бўйнига эга бўлиш зимнида унга эргашиб эга бўлинади. Никоҳда эса аёлнинг бўйнига эга бўлиш йўқ, қасдан (ёлғиз) ҳузурланишга эга бўлиш бор.
النِّكَاحُ عَقْدٌ وُضِعَ لِتَمْلِيكِ مَنَافِعِ الْبُضْعِ [2].
Бошқа бир таърифда: “Никоҳ аёлнинг жинсий аъзосидан манфаъатланишга эга бўлиш учун қўйилган ақддир”.
وَسَبَبُهُ تَعَلُّقُ الْبَقَاءِ الْمَقْدُورِ بِتَعَاطِيهِ .
Никоҳнинг сабаби белгиланган ҳаётини унга машғуллик билан боғлашдир.
وَشَرْطُهُ الْخَاصُّ حُضُورُ شَاهِدَيْنِ لَا يَنْعَقِدُ إلَّا بِهِ، بِخِلَافِ بَقِيَّةِ الْأَحْكَامِ فَإِنَّ الشَّهَادَةَ فِيهَا لِلظُّهُورِ عِنْدَ الْحَاكِمِ لَا الِانْعِقَادِ .
Никоҳ ақдининг хос шарти икки гувоҳни никоҳ ақдида ҳозир бўлиши. Никоҳ ақди гувоҳларнинг ҳозир бўлиши билангина боғланади. Никоҳдан бошқа аҳкомларда ақд учун гувоҳ шарт эмас, балки ҳокимни (қозининг) олдида ўша ишлари ҳукми билиниш учун гувоҳ керак бўлади.
وَشَرْطُهُ الْعَامُّ الْأَهْلِيَّةُ بِالْعَقْلِ وَالْبُلُوغِ وَالْمَحَلِّ ، وَهِيَ امْرَأَةٌ لَمْ يَمْنَعْ مِنْ نِكَاحِهَا مَانِعٌ شَرْعِيٌّ .
Никоҳ ақдининг умумий шарти ақд қилувчилар оқил ва болиғ бўлиши ва никоҳ ақдига маҳал бўлишидир. Никоҳ ақдига маҳал бўлиши аёлни никоҳдан бирон бир шаръий монеъ ман қилмаслигидир.
وَ رُكْنُهُ الْإِيجَابُ وَالْقَبُولُ كَمَا فِي سَائِرِ الْعُقُودِ ؛ وَالْإِيجَابُ هُوَ الْمُتَلَفَّظُ بِهِ أَوَّلًا مِنْ أَيِّ جَانِبٍ كَانَ وَالْقَبُولُ جَوَابُهُ .
Никоҳ ақдининг рукни бошқа ақдларда бўлгани каби ижоб ва қабулдир. Ижоб икки ақд қилувчилардан қайси тараф бўлсин аввал талаффуз қилинган нарса, қабул эса унинг жавобидир.
وَحُكْمُهُ ثُبُوتُ الْحِلِّ عَلَيْهَا وَوُجُوبُ الْمَهْرِ عَلَيْهِ وَحُرْمَةُ الْمُصَاهَرَةِ وَالْجَمْعُ بَيْنَ الْأُخْتَيْنِ
Никоҳ ақдининг ҳукми ўрталарида ҳалоллик собит бўлиши, эрга маҳр бериш вожиб бўлиши, қуда-андачилик маҳрамлик собит бўлиши ва опа-сингиллар орасини жамлашлик ҳукми собит бўлиши.
Жалолиддин Холмўминов
“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти мударриси
[1] الدر المختار ورد المحتار 2 / 258
[2] الْعِنَايَة شرح الْهِدَايَةِ






