Хабарингиз бор бир неча кунлардан бери юртимизда бағрикенглик ҳафтаси ўтказиб келинмоқда. 12-ноябр куни Тошкент Фотосуратлар уйида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номли фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.









Бугун “Кўкалдош” ўра-махсус ислом билим юрти талабалари ҳам ушбу кўргазмада иштирок этишди. Кўргазмада 60 дан ортиқ фотоасарлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган бўлиб, унда Ўзбекистонда мавжуд йирик диний конфессиялар раҳбарларининг ўзаро дўстона алоқаларини, мамлакатимиздаги турли диний ташкилотлар, ибодатхоналар, уларнинг эмин-эркин фаолиятини, байрам ва тантаналар, диний урф-одатларни намойиш этувчи фотосуратлар жамланган.
Дарҳақиқат, Ислом дини инсониятни тинчликка, омонликка, бағрикенгликка, дўстлик ва ҳамжиҳатликка, бунёдкорликка, илм-маърифатга даʼват этади. Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш бўй кўрсатади.
Юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик акс эттирилган фотолардан талабалари ҳам баҳраманд бўлдилар ва бир дунё таъсуротлар билан қайтдилар.
А. Ғаниев, «Кўкалдош» ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи






