«Кўкалдош” ўрта махсус билим юртида Искандар домла Халилов ўзларининг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан таралувчи нурли жилолар” номли китобини билим юрти ўқитувчи ва талабалари учун Устоз Искандар Халилов Қўйсин ўғли томонидан нашрга тайёрланган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан таралувчи нурли жилолар” номли 2 жилдлик китоби тақдимоти ўтказилди.



Билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев сўзга чиқиб, бу китоб ҳадис фанидан дарс бераётган устозларга ҳамда таълим олишда талабаларга муҳим қўлланма эканлигини айтиб ўтдилар.
Ўз навбатида Искандар Халилов сўзга чиқиб китобни тузишда ва уни кейинчалик ўзбек тилига таржима қилишда бўлган жараёнларни ва ички кечинмалари ҳақида йиғилганларга ҳикоя қилиб бердилар.
Шуни маълум қиламизки, муаллиф мазкур китобини “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” ва “Риёзус солиҳин” китоблари асосида тузиб, машҳур олтита ҳадис тўпламидаги одоб-ахлоқга оид ҳадисларни ўрганиб чиқиб, энг сарасини жамланган. Китобда 3550 та ҳадис жамланиб ва уларни иккита жилдда китоб қилинган. Ҳозирги кунгача ушбу тўпламнинг ўзбекча таржимаси “Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш китоби”гача таржимаси нашрга тайёр бўлган ва у икки жилддан иборат.




Устоз Искандар Халилов Қўйсин ўғли томонидан нашрга тайёрланган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан таралувчи нурли жилолар” номли китобининг ўзбекча таржимаси билим юртининг ўқитувчиларига ва аввал нашрдан чиққан арабча матнли нашри 4-курс талабаларига ҳадя сифатида тақдим қилинди.



Тақдимот якунида билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев китоб муаллифи Искандар Халиловга ижодларига Аллоҳдан барака тилаб дуолар қилди ва билим юртига ташрифлари ҳамда ҳадя қилган китоблари учун миннатдорчилик билдирдилар.






