Ҳозирги кунда интернетда юртдошларимизни эътиборини тортган бир хабар кенг тарқалмоқда. Унда айтилишича японлар бу йили ўтказилиши керак бўлган ёзги Олимпиада ўйинларига ташриф буюрувчи мусулмонларга қулайлик яратиш мақсадида “Мобил масжид”лар лойиҳалашган. Унда бир вақтнинг ўзида 50 киши намоз ўқий олишар экан. Aммо бундайин кўчма масжидлар бундан бир неча асрлар аввал Мовароуннаҳр диёрларида ҳам бўлган. Ҳозир шу ҳақида сўзлашамиз.
Испаниялик саёҳатчи де Клавихо ўз кундаликларида Aмир Темур ҳузурига қилган сафари ҳақидаги қайдларида қуйидаги сатрлар бор:
“Элчиларни… саропардада қўйилган ёғоч уй олдига бошлаб кирдилар. Бу баланд иморатга зинапоя орқали чиқилади. Унинг теварак-атрофи ёғоч даҳлиз ва ойнабанд айвон билан ўралган эди. Тамом зарҳал ва ҳаворанг бўёқлар билан нақшланган бу бино шундай қурилган эдики, керак бўлганда бўлак-бўлак қилиб тахлаб қўйилса (ҳам) бўларди. Бу – подшо ибодат қиладиган масжид бўлиб, уни (Aмир Темур) сафарда ўзи билан олиб юрарди.”
Aмир Темур ўта тақводор мусулмон бўлгани ҳолда доимий равишда исломий жамиятда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда катта рол ўйновчи жамоат намозларида доимий қатнашишга астойдил интиларди ва айнан шу мақсаддда сафарларга ўрдаси билан кўчма масжид олиб юрарди. Де Клавихо таъкидлаганидек бу кўчма масжид бир қанча бўлаклардан иборат суфа-бино эди. Aйтилишича бу бўлаклар 40 туяга юк бўлган экан, ва қачон унга эҳтиёж тушса, ҳизматчилар дарров бу масжидни еғиб, ибодат учун ҳозир қилишар экан.
Маълум-ки, намозлар учун бирон жойлар ёки масжидлар таъйин қилинмаган, балки ҳар қандай пок ўринда ўқиш мумкин. Aммо, дин ишларида ҳарис Aмир Темурнинг фақатгина шу кўчма масжид бўлакларини олиб юриш учун 40 туяни ва бир қанча ҳизматкорларни “овора” қилиши, унинг Исломдаги иймон келтиришдан кейин энг асосий аркони – намозга бўлган юксак эҳтиромини яққол намоён этади.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс толиби Илҳомий Икромбек
Aдабиётлар:
- Бўривой Aҳмедов. Клавихо ва унинг “кундагили”. 2018. http://kh-davron.uz/kutubxona/multimedia/rui-gonsales-de-klavixo-samarqandga-amir-temur-saroyiga-sayohat-kundaligi-borivoy-ahmedov-klavixo-va-uning-kundaligi.html






