Буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темурни биз жанг майдонлари ва сиёсат борасида яқиндан таниймиз уларни дин соҳасида қилган меҳнатлари ҳақида кам сонли инсонлар ҳабардор бўлса керак. Ўз адолати билан бир қанча мамлакатларни қўл остида жамлаган Амир Темурнинг ёшликданоқ машҳур дин уламолари ва шайхларга э’тиқоди баланд бўлиб, буни падари бузруквори Амир Тарағайдан ўрганган эди.
У ҳақида “Темур тузуклари”да келишича, Амир Темур ҳар бир шаҳарда масжид, мадрасалар, хоноқолар, мусофирлар учун работлар бино қилишни ва йўл устига кўприклар қўришни буюрган. Ҳар бир шаҳарда мусулмонларга диний масалаларни та’лим бериб, тафсир, ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларини ўргатадиган мударрислар тайин қилади.
Аввало, Амир Темур э’тиқод масаласида маҳкам туради. У Аҳли суннат ва жамоат ақийдасини маҳкам тутар, турли бузғунчи фикрларни қаттиқ қоралар ва хатоларини баён қилар эди. У киши э’тиқодни соф бўлиши, турли бидат-хурофотлар бўлмаслиги тарафдори эди. Амир Темур фақат бу ишлар билан чекланмасдан ўз замонасининг буюк Имоми Муҳаммад Жазарийни ҳижрий 805 йили Румдан Туркистонга бошлаб келади. Олимга Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳридан турар-жой ҳозирлаб берилади. Кеш ва самарқандлик илм толиблари у зотдан таҳсил олади. Амир Темур бу буюк имомга доимо ҳурмат-еҳтиром кўрсатиб, улуғлаган. Жазарий Амир Темур вафотидан сўнг, ҳижрий 807 йили Мовароуннаҳрни тарк этиб, Ҳирот шаҳрига кетади.
Шу ўринда сўзимизнинг сўнгида буюк бобомизни қуйидаги сўзлари билан у зот ҳақларида бир мукаммал тушунча ҳосил қилсак. Амир Темур: “Давлат ва салтанатимга боғланган биринчи тузугим – Тангри таолонинг дини ва Муҳаммад мустафонинг шариатига дунёда ривож бердим” деса, бошқа ўринда “Ҳар эрда ва ҳар вақт ислом динини қувватладим. Салтанатим биносини дини ислом ва тузук асосида мустаҳкамладим. Ўз салтанатимни шариат билан безадим”, дейди.
Кўкалдош ўрта махсус билим юрти 3-в гуруҳ талабаси Умаров Тал’ат.