Жамил ибн Мустафо ўғли Муҳаммад Алий Сабуний 1930 йил илм ва уламолар юрти бўлган Суриянинг Ҳалаб шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келди. Отаси шайх Жамил Собуний ўз даврида Ҳалабнинг катта уламоларидан ҳисобланган. Ҳалабдаги катта Умавий Жомесида масъул ходим бўлиб ишлаган. Муҳаммад Алий Собуний ҳам бошланғиш араб тили, шариат илмларини ўз отасидан ўрганади. Ёшлигидаёқ Қуръони Каримни ёд олади.
Акаси шоир Шайх Зиёвуддин Собуний эса араб тилида катта олимлардан саналади. Бундан ташқари Пайғамбаримизни мадҳ этувчи қасидалари билан ўз даврининг машҳур шоирларидан бўлган. Шу билан бирга балоғат, наҳв ва сарф илмларида етук олим ҳисобланган.
Муҳаммад Алий Собуний бошланғиш мактабни тугатиб молия мадрасасининг ўрта босқичида ўқий бошлайди. Мадрасанинг пешқадам ўқувчиларидан бўлишига қарамасдан у эрда бир йилдан ортиқ ўқимади. Сабаби мадрасада банк тизимидаги рибо муомилатлари усуллари ўргатилар эди. Бунинг устига Муҳаммад Алий шариат илмларини ўрганишга ихлоси баланд эди. Шундан сўнг дин ва шариат илмларига ихтисослаштирилган “Хусровий” номидаги ўрта махсус ўқув даргоҳига ўқишга киради. У эрни 1949 йил юқори баҳоларга тамомлайди ва Сурия ҳукумати жамғармаси ҳисобидан Азҳари шарифда ўқиш имтиёзини қўлга киритади. Ал Азҳарда шарий қозилик факултетини ўқиб тугатади.
Ўрта мактабдаёқ Алий Собунийнинг иқтидори, қобиляти кўзга ташланиб турар, Айниқса шарий илмларга бўлган қизиқиши жуда йўқори эди. Ёшлигиданоқ Ҳалабнинг катта шайхларининг халқаларига қатнар, шу билан бирга баъзи шайхларнинг уйларида ташкил қилинадиган илм халқаларини ҳам қолдирмас эди. Шундай устозларидан Шайх Нужайб Хиятоҳ, Шайх Муҳаммад Саррож, муҳаддис Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин, тарихчи Шайх Роғиб Таббох, Шайх Муҳаммад Идлабий, Шайх Аҳмад Шаммаъ ва буннан бошқа Ҳалабдаги ўз асрининг машҳур уламоларидан дарс олади.
Ал Азҳарда шариат факултетини тугатгач илм тажрибасини ошириш мақсадида шарият ососидаги суд яни шарий қозилик болимида ўқишни давом эттирди. 1954 йили оилй даражали докторлик унвонига эришти. Ўша вақтда мазкур унвон жомеанинг энг оилй унвони ҳисобланарди.
Шундан сўнг Сурияга қайтиб талим соҳасида фаолият юрита бошлайди. Ҳалабдаги ўрта махсус билим юрти мударрислари ва муаллимларига ислом маданяти ходими қилиб тайинланди.
1960 йил яна илм талаби йўлида Мисрга йўл олган Алий Сабуний шу пайтдаги сиёсий вазият Миср билан Сурия ўртасидаги алоқалар жиддий тус олганлиги боис орқага қайтишга мажбур болди. 1962 йил Сурия талим вазирлиги ташаббуси билан малум келишув асосида Саудия Арабистони мамлакатида вақтинча мударрислик қилиш имтиёзи берилади. Саудиядаги бир нечта олийгоҳларда дарс берди. Шулардан Подшо Абдулазизга қарашли ислом олийгоҳида, “Уммул Қуро” олийгоҳининг шариат факултетида ва ундан бошқада оилй ва ўрта ўқув юртларида ҳам фаолият юртади. Ваколат муддати йигирма саккиз йилга узайтирилгач у зотнинг қолидан коплаб олимлар, Маккайи шариф имомлари етишиб чиқди. У зотнинг юксак фазилатларидан бири шу эдики, илм таҳсили йўлида бир нафас тиним билмасди. Саудиядаги кўзга кўринган уламоларидан ҳам илм ўрганди. Шулардан Фазилатли шайх Сайид Алавий Ал Моликий, Шайх Ҳасан Машот, Шайх Муҳаммад Амин кутубий каби зотлар. Маккай Мукаррамадаги “Уммул Қуро” жомесидаги йигирма йиллик иш фаолиятидан сўнг университет таклифига кўра Маънавий меросларни қайта ўрганиш илмий тадқиқот марказида илмий тадқиқотчи лавозимида ишлай бошлайди. У эрда биринчи ишини Имом Аби Жаъфар Ан Нуҳоснинг “Маониул Қуръон” китобини таҳқиқи билан бошлади. Мазкур қўлёзма тафсир илми борасида ёзилган машҳур асарларлардан саналиб, дунёда фақат битта нусхаси сақланиб қолган. Алий Собуний мазкур қўлёзма устида беш йилча иш олиб бориб, илмий даражада таҳқиқ қилади ва ниҳоят катта уламолар тақризидан ўтказиб, олти жузли китоб қилиб чиқарди.
Шайх Муҳаммад Алий собуний Қуръон ва суннат илми борасида юксак даражаларга эришди. Шу билан бирга 1998 йилдан бери “Робитатул алами исламий” ташкилотида кўп йиллар хизмат қилиб келди. Ҳозир ҳам илмий изланишдан тўхтамайди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Ҳакимов Шуҳрат