Республика бўйлаб IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида китоб кўргазма-ярмаркалари, «Заковат» беллашувлари, учрашувлар, давра суҳбатлари ва турли маданий тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда иштирок этиш учун “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари 27-28 апрел кунлари пойтахтимиздаги “Dream park” истироҳат боғида китоб савдо ярмаркасига ташриф буюришди.




Ярмарка доирасида талабалар юртимизда нашр этилаётган турли мавзулардаги асарлар, миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан танишдилар. Ярмарка китобларнинг турфа хиллиги ва ҳамёнбоп нархлари билан эсда қоларли бўлди. Билим юрти талабалари улкан таассуротлари билан бирга китоблар харид қилиб қайтишди.
“Кўкалдош” ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси М. Мадраҳимов






