ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
05.03.2019 / - Мақолалар, Янгиликлар

Ҳалолдан келса ризқинг — гўзал бўлар турмушинг!

Ҳар бир мусулмон киши ўз қўл меҳнати билан ҳалол касб қилиб, оиласини таъминламоқлигиданда гўзал нарса дунёда бўлмаса керак. Ҳалол нарсаларни истеъмол қилиб, униб-ўсган ёшларимиз жамиятнинг ҳам ислоҳ бўлишлигини таъминлашлиги турган гап! «Ҳар ким экканини ўрар» деган гап халқимизда бежиз тарқалмаган. Динимизда ҳам ҳалолдан касб қилиш ва ҳалол нарсалардан истеъмол қилишга тарғиб қилинган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагича ривоят қилинади: “Тўрт хислат сенда жамланадиган бўлса, бу дунёда сендан ўтган нарсаларга маҳзун бўлмайсан: омонатдорлик, тўғрисўзлик, чиройли хулқ ва ҳалол мол касб қилиш”.

Ушбу ҳадиси шарифда ҳалол мол касб қилишга ундов борлиги яққол кўриниб турибди. Мол-дунёни ўғирлик ёки зўравонлик йўллари билан топиш ҳаром ҳисобланади, ҳамда бақувват мусулмон киши учун ор ҳам ҳисобланади. Шунингдек, порахўрлик ва рибо каби ёмон, разил ишлардан топилган молу дунёда барака бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло харом билан топилган нарсага ҳечам барака бермайди. Шу билан бирга кишиларнинг эътибородан қолиб, одамлардан йироқлашиб бораверади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Фойдасиз нарсаларни тарк қилмоқлиги кишининг исломини гўзаллигидандир”.

Ушбу ҳадиси шарифдан ҳам билиш мумкинки, қинғир-қийшиқ йўллардан юриб, бирор фойда келтирмайдиган нарсалар билан ҳам шуғулланмаслик лозим.

Ибрат юзасидан гапирадиган бўлсак, пайғамбарлар ҳам ўз қўл меҳнатлари билан тирикчилик қилишган. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифлари далил бўлади: “Бирор киши ўз қўл меҳнатидан кўра яхшироқ таомни емабди. Довуд алайҳиссалом ҳам ўз қўл меҳнатидан тирикчилик қилганлар”.

Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни ўз қўллари билан ишлаб, тирикчилик қилишларига ундамоқдалар. Албатта, ҳар қандай ишларни шариятга мувофиқ равишда қилмоқ зарур. Меҳнат қилишга қодир бўла туриб, одамлардан сўраб, ялиниб нон топиш бу эркак киши учун уят ҳисобланади.

Пайғамбар алайҳиссалом ҳаммамизга ибрат равишда Довуд алайҳиссаломни ўз қўл меҳнатлари билан тирикчилик қилганларини зикр этдилар. Довуд алайҳиссалом темирчи касби билан шуғулланганлар.

Шунингдек, Мусо алайҳиссалом ҳам йигирма йил қўй боқиб, подачилик қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам нубувват келишидан олдин тижорат билан шуғулланганлари ҳеч кимга сир эмас.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, куч-қувватга тўла даврда йигит киши ота-онасини овора қилмасдан ишламоқлиги лозим. Агар талаба бўладиган бўлса, аввал яхшилаб ўқиб, мутахассислиги бўйича мукаммал малака ҳосил қилиб, сўнг ишга кирмоқлиги лозим. Қиладиган ҳар бир ишлари ислом арконларига хилоф бўлмаган йўллар билан амалга оширмоқлиги айни муддао.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳалолдан ризқлантирсин!

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти

мударриси Дониёр Файзуллаев

манбаалар асосида тайёрлади

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Илм ўрганиб ўргатганнинг фазли
Устозларга итоат шогирд учун саодат
Ўхшаши топилмас ибодат

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори