“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форум доирасида Араб каллиграфияси бўйича маҳорат дарси ва ислом санъатига оид давра суҳбати бўлиб ўтди.
“Боқий шаҳар” мажмуасида ўтаётган тадбирлар Туркияда ўтказилган хаттотлик мусобақасининг ғолиблари томонидан олиб борилди.


Иштирокчилар амалий машқлар асосида хаттотлик санъати намуналарини яратиш кўникмалари ҳамда ислом санъати борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлишди. Ушбу тадбирда Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси хаттот Ислом Муҳаммад ҳам қатнашдилар.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (OIC)нинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) Бош директори профессор Меҳмет Эрол Қилич иштирокчиларга ташкилотнинг тегишли сертификатларини топширди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






