Ҳилба – юзта касаликка даво Пайғамбаримиз Муҳаммад сололлоҳу алайҳи васаллам : «Ҳилба билан даволанинг» деб айтганлар.(Задул-маъад 4-мужаллад) Табиблар: «Агар одамлар хилбанинг фойдасини билишганда эди, унинг олтиннинг баҳосига сотиб олишарди», деб айтишган. Инглиз олими Клебер : «Агар барча дориларни мезоннинг бир палласига, ҳилбани иккинчи палласига қўйсангиз, мезон тенг бўлади», – деб айтган. Хилба дунёда машҳур зиравор ва доривор ўсимлик. Бутун ўсимлик (уруғи билан) кучли хид ва бироз ёнғоқ таъмига эга. Хилбанинг рецептларини ҳаттоки қадимги (эрамиздан 1500 йил аввал) Миср папирусларида топишган . Қадимги Мисрда хилбани куйган яраларни даволашда ва туғруқ стимуляциясида ишлатишган. Бизнинг эрамиздан 5 аср олдин машҳур Гиппократ хилба билан кўпгина касалликларни даволаган. Бу уруғни гладиаторлар ва спортсменлар кучларини ошириш va иштахаларини яхшилаш учун ишлатишган. Қирол Карл эса уни ўз ерларида соч тўкилишнинг олдини олиш ва даволовчи восита сифатида ўстирган.
Хельбанинг химиявий таркиби
*Микро ва макроэлементларга бой.(Магний, селен, цинк,фосфор, темир, калий , натрий…)
* Оқсиллар.
*Флавоноидлар- рутин, геспередин…
*Ёғлар жумладан тўйинмаган ёғлар
*Витаминлар гурухи (А,С,В4,В9,В1,В2)
*Аминокислоталар( изолейцин, триптофан, лизин…)
*Полсахаридлар
*Фитоэстроген диосгенин, прогестеронни аналоги(тухумдонларнинг асосий гормони).
*Кумарин, каратоноидлар ва бошқалар мавжуд.
Хельбанинг хусусияти
-Организмнинг тонусловчи
-Тинчлантирувчи
-Терморегулятор
-Стресс ва кучсиз асабда фойдали
-Иммунитетни рағбатлантирувчи
-Нафас олиш органлари касалликларида бронхит, тонзиллит, бронхиал астма , ўпка сили, синусит касалликларида манфаатли
-Эркаклар жинсий гормони тестестронни гормон препаратларсиз ошишига ёрдам беради
-Аёллар гўзаллигини сақловчи
-Климактерик синдромни осонлаштиради
-Оғриқли хайзни енгиллатади
-Хайз циклини нормаллаштиради
-Табий эстроген манбайи
-Кўкракнинг табиий катталаштиради
-Она сутини кўпайтиради
-Озиш ёки семириш учун танлов
-Овқат-хазмини яхшилайди
-Дисбактериозга қарши
-Холестерин назорати
-Гастритда фойдали
-Ичакларнинг тозаловчи
-Яраларни битирувчи
-Косметалогияда
-Қандли диабетда
-Бўғим касалликларида
-Умумий қувватсизликда
-Камқонликда.
Қарши кўрсатма
Хомиладорликнинг 6-7 ойларигача. Хомиладорликнинг сўнгги ойларида исътемоли туғруқ жараёнларининг осонлашувига ёрдам беради.
Араб табиблари ҳилбани яра ва абцессларни даволашда ишлатиладиган мазь сифатида қўллашган, чунки ҳилба таркибида шиллиқ ва клейсимон моддалар мавжуд. Бундай шиллиқ моддани яраларга суртиш уларнинг битишига ёрдам беради. Ичганда ҳам худди шундай таъсир қилади. Хитой табиблари уни грижа, безгак, сийдик йўли шамоллашларида, мушак оғриқлари ва бепуштликка қарши ишлатишган. Уни кучли шамоллаш, ичак ва ўпка касалликларида, эркакларда учрайдиган жинсий инфекцияларда, ич қотишда, атеросклероз, триглицерин ва холестерин даражаси ошиб кетганда тавсия қилишган. Хинд мутахассислари бу зиравор билан ошқозон ярасини даволашади ва аёллар саломатлигининг мустаҳкамлашда фойдаланадилар.
Бизларнинг Zaytun Med Tib ХК тамонидан Хельба, узум меваси, анор меваси, седана, прополис, равоч илдизи, тут меваси, олма меваси, наъматак, қичитқи ўт,арпабодиён, қора халила,балила, омила, лимон меваси, малина, жийда, олхўри, лавлаги илдизи, куркума,занжабилдан иборат шифобахш, умумий қувватловчи, дормондориларга бой, эритропоэзни стимулловчи, ўт хайдовчи, камқонликка, камқувватликка, умумий холсизликка қарши
“АЛАФЕР- АС”сиропини тақдим этади. Бу сиропнинг узоқроқ истеъмоли хозирда тиббиётимизнинг глобал муаммосидан бири бўлаётган камқонлик ва микроэлементлар етишмовчилигини олдини олади ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънан ва жисмонан баркамол бўлишига ўз хиссасини қўшади.
Доктор: Саттаров А.И.
Табиба: Саттарова Г.К.