ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
04.03.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Улуғ шараф

Башариятнинг сўнги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриш ҳар бир мўмин-мусулмон учун улуғ шараф ҳисобланади. Бундай улуғ шарафга саҳобаи киромлар мушарраф бўлишган. Яна тақводор ва ибодатгўй инсонлар ҳам тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриш неъматига сазовор бўлишган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан кейин у зотни қабрга қўйиш учун саҳобалар тўпланишди. У зотнинг қабрлари қазилиб, унинг ичига Али ибн Абу Толиб, Қусам ибн Аббос, Фазл ибн Аббос ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари Шуқрон розияллоҳу анҳумлар тушишди. Қабрдан сўнги бўлиб Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу чиқдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўнгги маротаба кўрган киши сифатида тарихда қолдилар.
Баъзи бир ривоятларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни охирги маротаба Муғийра ибн Шуъба кўрганлиги келтирилади. Унинг ўзи шундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энди дафн этилаётган бир пайтда узугимни олиб қабр ичига отиб юбордим. Кейин: узугим қўлимдан тушиб кетди, дедим. Ваҳоланки, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қўл билан тегиниш ва у зотни охирги кўрган киши бўлиш учунгина атайлаб қилган эдим”.
Ибн Исҳоқдан қилинган ривоятда охирги маротаба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўрган эканликлари маълум бўлади. Ибн Исҳоқ айтади: менга Абу Исҳоқ ибн Ясор Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Навфалнинг мавлоси Миқсам ибн Абулқосимдан, у хожаси Абдуллоҳ ибн ал-Ҳорисдан сўзлаб, шундай дейди: “Мен Умар ёки Усмон розияллоҳу анҳумо даврида Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан бирга умра қилдим. У опаси Умму Ҳониъ бинту Абу Толибнинг уйига тушган эди. Али Умрани тугатгач, қайтиб келди. унга ғусл қилиши учун сув тайёрланган эди. Энди ғусл қилиб бўлган эди, у кишининг олдига бир неча ироқликлар келиб “Эй, Абул Ҳасан сиз бизга бир масалани ёритиб беришингизни сўраш учун келдик” дейишди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: “Гумонимча, Муғийра ибн Шуъба ўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни охирги маротаба кўрган киши деб айтаётган бўлса керак-а?!” дедилар. Улар: “Ҳа, худди шу ҳақида сўрамоқчи эдик”, дейишди. Али розияллоҳу анҳу: “Бекор айтибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни охирги кўрган одам Қусам ибн Аббосдир” дедилар”.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Эргашев Абдуссамиъ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Исмоил Муҳаммад Содиқ: Қуръони Карим кириб борган хонадонга файзу барака ёғилади
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 16- ҳадис
Расулуллоҳ қандай рўза тутганлар?

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Имон таърифи ҳақида онлайн семинар

  • “Сирож солиҳ” масжидининг очилиш маросими

  • “Мусталаҳул ҳадис” дарсидан лавҳа

  • Манфаатли илмнинг қадри

  • Биз ёшлар ёт ғояларга қаршимиз

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори