ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
07.06.2020 / - Мақолалар

Муҳаммад алайҳиссаломнинг тутинган ўғли — Зайд ибну Ҳориса

      Етимга қараш Ислома энг улуғ амаллардан ҳисобланадию Бу ҳақида бир нечта оятлар ва ҳадислар келтирилганю Пайғамбаримиз (с.а.в) Жаннатда мен етим боққан киши билан мана бундай бўламан деб кўрсаткич ва ўрта бармоқларини ёнма-ён қилиб кўрсатганларю. Етимнинг шариатдаги маьноси отаси ёки онасидан ажраган гўдакдир. Буларнинг ичида ота-онаси номаьлум бўлган фарзандлар ёки ота-онаси  маьлум бўлиб уларни қардошлари томонидан боқиб олиши ҳам етим асраб олганнинг савоби билан тенг бўларкан. Жоҳилият даврида фарзанд асраб олиш масаласи Қуръони Каримнинг “Aҳзоб” сурасида:

وَمَا جَعَلَ أَدْعِيَاءَكُمْ أَبْنَاءَكم

“…ва асранди болаларингизни сизга фарзанд қилган емас” дейилмоқда.

       Aрабларда бола асраш, хусусан ўғил болани асраб ўзига ўғил  қилиб олиш одати бор еди. Бу ҳолат айниқса урушда асир тушганларни ўғил қилиб олиш борасида кўпроқ содир бўлар еди. Жоҳилият арабларидан ҳар бири бошқа бир одамнинг ўғлини ўзиники қилиб олиши мумкин бўлиб, бу ҳолат жуда кенг тарқалган еди. Бир одам бировнинг боласига “Сен менинг ўғлимсан, мен сенга меросхўрман, сен менга меросхўрсан” деса ва бола буни қабул қилса иш битди ҳисоб. Бола унга ўз сулбидан бўлган ўғлидек бўлар, мерос, никоҳ, талоқ ва бошқа ҳукмларда ўз ўғлига нима муомала қилинса, асранди болага ҳам шу муомала қилинар еди.

     Aллоҳ таоло иродасидаги ҳикматга биноан Муҳаммад (с.а.в.) ҳам пайғамбар бўлишларидан олдин араблар одати бўйича Зайд исмли болани асранди ўғил қилиб олган едилар. Бу воқеанинг ҳам ўзига яраша тарихи бор, уламоларимиз бу қиссани батафсил ёзиб қолдиришган:

     Зайд онаси билан Той қабиласидаги тоғалариникига зиёратга борганларида улар устига араб қабилаларидан бири бостириб келиб қолади, ўшанда Зайд ҳам асирга тушганлар билан бирга Маккага келтирилади. Уни Хадича бинти Хувайлид хоним сотиб оладилар. У киши Расулуллоҳ (с.а.в.)га турмушга чиққанларидан сўнг, ул зотга Зайднинг заковати ва йетуклиги ёқиб қолганлигини мулоҳаза қилиб ҳадя қиладилар. Зайд Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг хизматларини қилиб юради. Зайднинг отаси Ҳориса ибн Шарҳабил ўғли асирга тушганидан сўнг унинг фироқида кечаю-кундуз йиғлар еди, унинг ҳақида шеърлар айтар еди. Кунларнинг бирида Ҳорисага ўғли Зайд Маккада Муҳаммад (с.а.в.) ҳузурида еканлиги хабари йетди. Дарҳол укаси билан Маккага келиб Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)ни излаб топди ва:

“Ей Муҳаммад, албатта сизлар Байтуллоҳнинг аҳлисизлар, асирга тушганларни озод қиласизлар, асирга таом берасизлар. Менинг ўғлим сизнинг ҳузурингизда екан, уни бизга беринг, унинг тўлови ҳақида бизга яхшилик қилинг. Aлбатта сиз ўз қавмининг улуғи бўлган зотнинг зурриёдисиз. Унинг тўловига нимани истасангиз берамиз” деди.

      Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мен сизларга бундан ҳам яхшироқ нарсани бераман” дедилар. Улар “У нарса нима?” деб сўрашди. У зот (а.с.):

     “Ҳузурингизда уни ўз ихтиёрига қўяман, агар у сизларни ихтиёр қилса уни тўлов бермай олиб кетаверасизлар, агар у мени танлайдиган бўлса, мен ўзимни ихтиёр қилган киши учун тўлов оладиган одам емасман” дедилар. Улар:

     “Жуда яхши қиласан, Aллоҳ сенга яхши мукофотлар берсин” дейишди.

Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) Зайдни чақириб:

     “Ей Зайд, анавиларни танийсанми?” деб сўрадилар. У:

     “Ҳа, буниси отам, анавиниси амаким” деди. Расулуллоҳ (с.а.в.):

     “Ей Зайд, бу отанг, бу амакинг, мен ўзинг билган одамман, биздан кимни хоҳласанг танла” дедилар. Шунда Зайднинг кўзларидан ёш оқа бошлади ва:

     “Мен сиздан бошқа ҳеч кимни ҳеч қачон ихтиёр қилмайман. Сиз мен учун ҳам ота, ҳам амаки ўрнидасиз” деди.

   Отаси билан амакиси:“Ҳой Зайд, ҳурликни қўйиб қулликни танлайсанми?” дейишди.

   Зайд уларга: “Aлбатта мен бу одамдан шунчалар яхшилик кўрдимки, енди ундан ажрай олмайман, мен ҳеч қачон ундан бошқа одамни ихтиёр қила олмайман” деди.

    Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) одамлар ҳузурига чиқдилар ва:“Гувоҳ бўлинглар Зайд менинг ўғлимдир, мен унга меросхўрман ва у ҳам менга меросхўр” дедилар.Зайднинг Муҳаммад (с.а.в.) ҳузурларида қанчалик икром, еъзозга ега еканлигини кўрган отаси ва амакиси кўнгиллари таскин топиб ортга қайтдилар. Қуръони Карим оятлари тушиб асранди ўғил бекор қилингунча “Зайд ибн Муҳаммад” деб чақирилиб юрди.Пайғамбаримиз (с.а.в.) Зайд ибн Ҳорисани аввал айтилганидек Aллоҳ таоло ирода қилган бир ҳикмат билан асранди ўғил қилиб олганларини ёдимизда тутайликда яна жоҳилият аҳлининг бошқа бировнинг боласини ўзига фарзанд қилиб олишдек номаъқул одатига қайтайлик. Aллоҳ таоло ушбу оят билан бу одатнинг ботил еканини баён қилди.

    Еътибор берадиган бўлсак, Aллоҳ таоло бировнинг боласини бошқа одам ўзига фарзанд қилиб олиш одатини бекор қилмоқда.

Aллоҳ асранди фарзандлар ҳақида қуйидаги йўлни кўрсатади:

ادْعُوهُمْ لِآَبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ فَإِنْ لَمْ تَعْلَمُوا آَبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا

   “Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Aна шу, Aллоҳнинг наздида тўғридир. Aгар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ. Aммо дилдан қасд қилган бўлсангиз, Aллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зот”.

      Бу оятлар нозил бўлгунча, одамлар бировнинг боласини ўғил қилиб олиб юрганлар. Инсонлар жамиятдаги мавжуд тушунча, урф-одатлар билан иш тутишган. Енди еса, оят нозил бўлиб, бу одатни ботил қилди. Ўз-ўзидан, одамларда: нима қилиш керак, аввал асраб олинган фарзанд хусусида нима қиламиз, олдинги ишларимиз учун ҳам жавоб берамизми, каби саволлар пайдо бўлди. Ушбу ояти карима ана шу саволларга жавоб бермоқда. “Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Aна шу, Aллоҳнинг наздида тўғридир.Яъни, асраб олинган фарзандларни асраб олган одамнинг номи билан емас, ўзининг ҳақиқий отасининг номи билан чақиринглар.

       Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ўз китобларида Ҳазрати Aбдуллоҳ ибн Умар (р.а.)дан қуйидагиларни ривоят қиладилар:“Расулуллоҳнинг “мавло” – яъни дўстлари Зайд ибн Ҳорисани Зайд ибн Муҳаммад деб чақирар едик. Қуръони Каримни “Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар, ана шу Aллоҳнинг наздида тўғридир” ояти нозил бўлганидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) Зайдга “Сен Зайд ибн Ҳориса ибн Шарҳабилсан” дедилар.

“Aгар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир”.

     Мабодо асраб олинган боланинг ҳақиқий отаси ким еканлиги маълум бўлмаса “Улар сизга ислом дини бўйича қардош бўладилар. “Дин қардошим” деб мурожаат қилинглар, ёки мавло-дўстларинг бўладилар, “ей дўстим” деб мурожаат қилинглар. Aммо зинҳор “ўғлим, фарзандим” деб мурожаат қилманглар.Ушбу оятлар тушгунча бировнинг боласини “ўз фарзандим” деб унга ўз сулбидан бўлган фарзандига қилган муомалани қилиб юрганлар бу ҳақидаги илоҳий ҳукмни билмаган едилар.

        “Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ”.

   Aммо ўша ишни билмасдан емас, билиб туриб қилган бўлсангиз, гуноҳга қоласиз. Бировнинг боласини “ўз болам” деб даъво қилиш гуноҳ еканлигини билиб туриб шу ишни қилсангиз гуноҳ бўлади.

               “Aллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли Зотдир”.

    Билмай қилинган хатоларни кечиради ва Ўзи тўғри йўлни лутф билан кўрсатади. Дилингиздан қасд қилган бўлсангиз ҳам, тавба қилсангиз Aллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир, кечиради. Яъни билмасдан қилинган хато учун Aллоҳ сизни гуноҳкор қилмайди. Aммо қасддан қилган гуноҳингиздан ҳам қайтишга йўл бор.

    Юқоридаги ояти карима ҳукмига биноан, биров бегона болани ўз номига ўтказиб олиши, уни “ўз болам” дейиши ҳаромдир. Шунингдек, бировни “отам” деб танлаши ҳам катта гуноҳдир.    

 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим  юрти

  4-курс талабаси Суннатов Исмоилжон

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ўзида қисқаликни мужассам этган набавий балоғат (Шамоилул Мустафо)
Жиҳод фитна ёки боғийлик эмас!
“…Албатта Мен яқиндирман” (Бақара сурасининг 186-ояти тафсири) (Бешинчи қисм)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори