ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
03.12.2018 / - Мақолалар, Тафсир, Янгиликлар

“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 7-оят

 

﴿ وَلَا تَطْرُدِ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ مَا عَلَيْكَ مِنْ حِسَابِهِمْ مِنْ شَيْءٍ وَمَا مِنْ حِسَابِكَ عَلَيْهِمْ مِنْ شَيْءٍ فَتَطْرُدَهُمْ فَتَكُونَ مِنَ الظَّالِمِينَ ﴾ [الأنعام: 52[

Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолма (Анъом сураси 52-оят). [1]

Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Асбот ибн Муҳаммаддан, у зот Ашъасдан, у зот Кирдавсдан, у эса, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Қурайш зодагонларидан бир гуруҳи Пайғамбаримиз олдиларидан ўтиб кетаётиб, у кишининг ҳузурларида Суҳайб, Билол, Аммор, Хаббоб ва бошқа заифҳол мусулмонларни кўриб қолдилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Муҳаммад! Ўз қавминг ичидан шуларга рози бўлдингми? Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар шуларми? Энди биз шуларга эргашишимиз керакми? Уларни ҳайда! Уларни ҳайдасанг, эҳтимол биз сенга эргашармиз», дейишди. Ана шунда: «Эртаю кеч Роббиларига унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганларни ҳайдама!» ояти каримаси нозил бўлди».

Кишиларнинг бой ёки камбағалликлари уларнинг инсоний қадрларини ўлчаш, динга муносабатларини аниқлаш ёки Пайғамбар билан бирга ўтиришга ҳақли эканликларини белгилаш учун эмас, балки бу ҳолнинг бошқа ҳикмати бор.

Чунки ҳайдаш – жазодир. Уларни ҳайдаш билан ўзларига зулм қилгувчилардан бири бўлиб қолиш мумкин. Ҳайдашнинг сабаби гуноҳ бўлади. Гуноҳга кўра ҳисоб-китоб қилиш Аллоҳнинг ишидир. [2-3]

Бу ердаги саҳобаларнинг фазли шундаки, Аллоҳ таоло уларни “Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганлар” деб алоҳида таъкидлади.

Ушбу оятда бутун мусулмон халқи учун катта ўрнак бор. Ҳар биримиз Аллоҳнинг важҳини ирода қилган ҳолда дуода бўлишимиз зарур. Қилаётган амалларимизни холис Аллоҳ таоло учунгина қиладиган бўлсак албатта, нажот топадиганлардан бўламиз.

Аллоҳ таоло барчамизни эртаю кеч Ўзининг важҳини ирода қилган ҳолда дуода бўлишимизга мувоффақ қилиб қўйсин!

 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти

талабаси Абдуссами Эргашев

[1] Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим – маънолар таржимаси” китоби.

[2] Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Тафсирул ҳилол” асари.

[3] Шайх Ваҳба Зуҳайли роҳимаҳуллоҳнинг “Тафсирул мунир” асари.

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг” (2-ҚИСМ)
ҚАЙС ИБН САЪД АНСОРИЙ
Тиловат одоби

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори