Бугун 2 июн куни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида яқин кунларда ўтказилган мусобақаларда фаол иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритган талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Хабарингиз бор, 27-28 май кунлари Наманган вилоятидаги “Ҳидоя” мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ўртасида “Баркамол авлод – 2022” спорт мусобақасининг республика босқичида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, 1 июнь куни Тошкент ислом институтида ўтказилган “Ягона олимпиада-2022” танловининг якуний босқичида қатнашган таълим муассасаси 4-курс талабаси Бобур Содиқов 91,5 балл билан фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Таълим муассасаси мудири М.Насриев ўз нутқларида сўнгги йилларда диний соҳадаги ислоҳотлар билан бир қаторда мадрасадаги эришилган ютуқлар ҳақида таъкидлаб ўтди.



Мусобақаларда қатнашиб таълим муассасамиз шаънини юксакларга кўтаришда фаол иштирок этган талабаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






