SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБЛАРИДАГИ ҲИКМАТЛАР “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
14.11.2018 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar

Пайғамбар алайҳиссаломнинг шайтондан ҳимоя қилинишлари

 

Пайғамбар алайҳиссаломнинг шайтондан ҳимояланганлари ҳақида Қози Иёз шундай дейди: «Маълумки, Ислом уламолари Пайғамбар алайҳиссаломнинг шайтондан тўлиқ ҳимоя қилинганларига ижмоъ қилганлар. Ул зот нафақат баданларига турли азиятлар етишидан ва хаёлларини турли-туман васвасалар ўраб олишидан, балки ҳар қандай ҳолатда ҳам шайтондан ҳимояланган эдилар».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар бирингизга жинлардан битта ва фаришталардан битта шерикни вакил қилиб тайинлаган», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ҳам тайинланганми?» деб сўрашди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, менга ҳам тайинланган, лекин Аллоҳ таоло мени ундан (жиндан бўлган вакил устидан) ғолиб қилди, натижада у мусулмон бўлди», дедилар».[1]

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг жин йўлдошлари мусулмон бўлса ҳам, саҳобаларнинг жин йўлдошлари мусулмон бўлмаган эди. Лекин саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал суҳбатларидан баҳраманд бўлганлари учун ҳам шайтоннинг ҳийлаларига алданмаганлар.

Шайтон алайҳилаъна Пайғамбар алайҳиссаломга бир неча бор ёмонлик қилишга, у зотни тўғри йўлдан чалғитишга уриниб кўрган бўлса-да, бирор марта ҳам мақсадига ета олмаган.

Дарҳақиқат, кўплаб ривоят ва асарларда зикр қилинишича, шайтон кўпинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурларини ўчириш, ул зотни ўлдириш ва ҳақ йўлдан чалғитишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилган. Бироқ шайтон ва унинг малайларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши барча уринишлари иш бермай, ҳар сафар ноумид бўлишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир куни шайтон рўпарамда пайдо бўлиб, намозимни бузишга роса уринди. Кейин Аллоҳ таоло менга уни тутишга имкон берди. Уни тупроққа улоқтириб юбордим. Тонг отганда саҳобалар уни кўришсин деган ниятда бир устунга боғлаб қўймоқчи бўлдим-у, бироқ биродарим Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоси[2] ёдимга тушиб, қўйиб юбордим. Шу тариқа Аллоҳ таоло шайтонни ноумид кетказди».

Абу Дардонинг Исро ҳақида ривоят қилган ҳадисида Ифрит номли шайтоннинг олов шуъласи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қўрқитмоқчи бўлгани, шунда Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шайтондан паноҳ берадиган дуоларни ўргатганлари зикр қилинади.

Шайтон Пайғамбар алайҳиссаломга бевосита зарар етказа олмагач, ул зотнинг душманлари бўлмиш Макка мушриклари ёрдамида зарар беришга ҳам кўп уриниб кўрган.

Бир куни Қурайш мушриклари йиғилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай ўлдиришни маслаҳат қилишарди. Шунда шайтон наждлик бир қария қиёфасида келиб, мушрикларга ўз маслаҳатини берди. Шайтон берган фикр мушрикларга маъқул тушиб, уни амалда қўллашга ҳаракат қилган бўлишса-да, бу чиркин мақсадларига ета олишмади.

 

«Ақаба байъати» куни шайтон инсон суратига кириб, одамларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмасликка чақирди. Агар Пайғамбар алайҳиссаломга эргашсалар, кўп азиятларга йўлиқишларини айтиб, уларни қўрқитди. Лекин шайтон ҳар қанча ҳийла-найранг қилмасин, Пайғамбар алайҳиссаломга зарар бера олмади. Чунки у зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи шайтоннинг шарридан ҳимоялаб қўйган эди.

Вафотларидан олдин Пайғамбар алайҳиссаломнинг дардлари оғирлашди. Шунда саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан рухсат сўрамай, у зотга дори ичириб: «Зотилжам бўлишингиздан хавотирланган эдик», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг дори беришингиз шайтон васвасаси туфайли бўлган, лекин Аллоҳ таоло (шайтоннинг) менинг устимдан ҳукмронлик қилишига йўл қўймади», дедилар.

[1] Изоҳ: Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга жинлар тоифасидан бир йўлдошни ва фаришталар тоифасидан яна бир ҳамроҳни вакил қилиб тайинлаган. Буларнинг вазифаси шуки, жиндан бўлган йўлдош инсонни умри мобайнида ёмонликка чорласа, фариштадан бўлган ҳамроҳи эса доимо уни яхшиликка чақиради.

 

[2] «Роббим, мeни мaғфирaт қилгин вa мeнгa ўзимдaн кейин ҳеч кимга муяссaр бўлмaйдигaн бир мулк (ҳукмрoнлик) aтo этгин. Албатта, Сeнинг Ўзинг (бaрчa яxшиликлaрни) aтo этувчисaн» (Сод сураси, 35-оят).

 

What you can read next

Madrasada xatmul-kutub
Madrasada xatmul-kutub
Ҳадис асарларида оятлар тафсири
Ҳадис асарларида оятлар тафсири
“Ал-фиқҳ ул-акбар” 1-қисм

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP