2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.


Йиғилишда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири, академик Абдулҳаким қори Матқулов, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Н.Жалолов, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев, матбуот котиби Р.Ахунджанов, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ж.Холмўминовлар қатнашди.


Билим юрти матбуот котиби Рустам домла Ахунджанов раддия гуруҳларининг фаол аъзоси сифатида эътироф этилиб, муфтий ҳазратлари томонидан 10 миллион сўмлик мукофот пули билан тақдирланди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси фидойи ва жонкуяр устоз-домламизга Аллоҳ таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак айласин.
Кўкалдош ЎМИБЮ матбуот хизмати





