2022 йил 29 ноябр куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударрис ва талабалари Ўзбек Миллий академик театрида Усмон Азимнинг “Кундузсиз кечалар” спектаклини томоша қилишга боришди.

Ушбу театр томошаси талабаларда катта таассурот уйғотди. Юртимиз саҳна усталари томонидан маҳорат билан ижро этилган ушбу спектакльни жонли равишда саҳнада кўриш томошабин онгида бутунлай бошқача тасаввур уйғотади.


“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида маънавий ва маърифий руҳдаги бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб туришидан мақсад талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўтмиш тарихимизни яхшироқ ўрганиши, ҳозирги ойдин ҳаётимизга шукроналик ҳамда буюк келажагимизга ишонч туйғуларининг уйғотишдир.



Бугун ҳам талабаларимизни “Бобораҳим Машраб” спектаклига тушишлари режа қилинган.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






