
Бугун 1 июн куни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида билим юрти талабалари учун “Ислом банкларининг вужудга келиши ва ривожланиш хусусиятлари” мавзусида давра суҳбат ўтказилди.Давра суҳбатни Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси доценти З.Содиқов ўтказди.Давра суҳбатни таълим муассасаси маънавий ва маърифий ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Ганиев кириш сўзи билан очиб берди ва давра суҳбатнинг асосий қисмини ёритиб бериш учун маърузачи З.Содиқовга берди. Маърузачи Ислом банкларининг вужудга келишига таъсир этувчи омиллар, исломий банклар тарихи ва ривожланиш хусусиятларини батафсил ёритиб берди.

Жумладан, Жаҳонда Ислом банки амалиёти 1970-йилларда Форс кўрфази мамлакатларида ривожлана бошлади ва вақт ўтиши билан бутун дунёга оммалашиб кетгани, фоизсиз банк амалиёти замонавий банкнинг фонд йиғиш ва уларни ишлатиш усулларидан жиддий фарқ қиладиган ва янгича тажриба сифатида қизиқарли жиҳатларга эга ҳисобланиши ҳақида тарихда бўлиб ўтган жараёнлар билан ва мисоллар билан батафсил баён қилиб берди.

Давра суҳбатнинг якуний қисмида давра суҳбатда иштирок этган талабалар томонидан берилган саволларга З.Содиқов батафсил жавоб берди. Давра суҳбати қизғин ва сермазмун ўтди. Мажжлис якунида З.Содиқовга таълим муассасаси томонидан тайёрланган махсус совға топширилди ва хайрли дуолар қилинди.
Кўкалдош ЎМИТМ матбуот хизмати






