Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида 2025-йил 28 -апрель куни диний-маърифий ишлар доирасида «Диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясида виждон эркинлиги масалалари» мавзусида илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда билим юртининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А. Ғаниев, матбуот котиби Р. Охунжонов, устозлар ва талабалар иштирок этдилар.


Тадбирда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ кафедраси катта ўқитувчиси Рашидов Феруз фахрий меҳмон сифатида қатнашиб, «Диний соҳадаги давлат сиёсати» концепцияси, виждон эркинлиги ва бу борадаги долзарб масалалар ҳақида кенг қамровли маъруза қилди.




У ўз чиқишида Ўзбекистон Республикасида диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, виждон ва диний эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик меъёрлари, шунингдек, дин ва давлат муносабатларининг демократик асосларда ривожланаётганини батафсил таҳлил қилди. Феруз Рашидов виждон эркинлигининг жамият барқарорлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида талабалар ва устозлар томонидан кўплаб саволлар берилди. Рашидов Феруз ҳар бир саволга асосли ва илмий жавоблар бериб, ёшларни замонавий билим ва диний бағрикенглик руҳида етук мутахассис бўлиб етишишларига даъват этди.
Илмий-маърифий учрашув юксак савияда ва самимий муҳитда ўтди. Тадбир якунида А. Ғаниев сўзга чиқиб, иштирокчиларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, бундай тадбирларнинг ёшларнинг диний-маърифий дунёқарашини кенгайтиришдаги муҳим аҳамиятини таъкидлади.
Тадбир маънавият залида ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳларда видеоконференция шаклида узатилди.






