SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Устоз ва мураббийларга эҳтиром”
02.10.2019 / Bo‘limda Yangiliklar

“Устоз ва мураббийларга эҳтиром”

  Ҳар бир инсоннинг ҳаётида муаллимларнинг алоҳида ўрни бор. У савдогар бўладими ёки олим устоздан ўрганганлари натижасидадир. Ёш авлодни теран билимли ва етук мутахассис бўлиб етишишида устоз ва мураббийларнинг ишларида беминнат хизматлари катта. Муборак динимиз таълимотлари инсон зотини жаҳолат зулматидан нурли ҳаётга етишишида муҳим омил бўлган улуғ устоз ва мураббийлар хизматларига юқори баҳо беради ва Аллоҳ таолодан уларга улуғ мукофотлар бўлиши башоратини беради.

“Устоз ва мураббийларга эҳтиром” (1)

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида 30 сентябр куни “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан “Устоз ва мураббийларга эҳтиром” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу байрамона тадбирга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдуҳакимқори Матқулов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Ҳалилов, Тошкент шаҳар бош имом хатиби Нуриддин хожи Холиқназаров   ва билим юртида узоқ йиллар фаолият кўрсатган  фахрий устозлардан Абдусалом домла, Яҳё қориака, Таваккал домла Кенжаев ва бошқа меҳмонлар ташриф буюрдилар. Байрам тадбирида билим юртининг барча мударрислари, талабалар ва ишчи ходимлари иштирок этдилар. Тадбирнинг кириш қисмида билим юрти мудири М.Насриев сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклаб ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг табрикларини устозларга ва талабаларга ўқиб эшиттирди.

“Устоз ва мураббийларга эҳтиром” (2)

Сўнгра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси А.Матқулов қатнашчиларга ўзларининг табрик сўзларини етказдилар ва талабаларга керакли бўлган панд насиҳатларини айтиб ўтдилар. Айниқса, талабалар келажакда етук кадр бўлиб жамиятга ўз ҳиссаларини қўшишлиги, Оилаларда ва маҳаллаларда тинчлик ҳамда хотиржамликни авайлашда бизнинг ҳам ҳиссамиз бор, дея таъкидлади. Албатта, юртдошларимиздан  кимлардир оилавий муаммолар билан мурожаат қилганларида бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз бориб вазиятни ўрганишимиз муҳим бўлган чора-тадбирларни қўллашимиз ёки тавсия этишимиз муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳаракатларимиз бир қанча оилани сақлаб қолишимиз ёки уларнинг яна ҳам мустахкам бўлишига замин яратади, деб талабаларнинг келажакдаги масъулиятли вазифаларини айтиб ўтдилар.

“Устоз ва мураббийларга эҳтиром” (3)

 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ҳам сўзга чиқиб ўзининг самимий тилакларини изҳор этдилар. Айни вақтда ёшлар тарбиясида йўл қўйилган баъзи бир камчилик кейинчалик зарарли окибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида ота-оналарни огоҳлантириш ва уларга тўғри йўналишларни кўрсатиш долзарб аҳамиятга эга. Чиндан ҳам зиммамиздаги вазифамиз масъулиятли. Халқимиз бизга ишонади, ёрдам ва маслаҳат кутади. Биз эса ушбу ишончни оқлаб, уларга доимо ўз кўмагимизни аямаслигимиз зарурдир, деб ўзларининг маслаҳатларини бердилар.

“Устоз ва мураббийларга эҳтиром” (4)

Билим юрти талабалари ҳам ўз чиқишларини намойиш этдилар. Устозларга аталган хорижий тиллардаги табрик ва шеърлар ўқиб барча йиғилганларни хушнуд этдилар. Ташриф буюрган фахрий устозлардан Яҳё қориака ҳамда Нуриддин хожи Холиқназаров сўзга чиқиб барча талабаларни келажакда етук мутахассис кадрлар қаторида бўлишларига чақирди ва ишонч билдирди.

  • “Устоз ва мураббийларга эҳтиром” (5)
  • “Устоз ва мураббийларга эҳтиром” (6)
  • “Устоз ва мураббийларга эҳтиром” (7)

Тадбир давомида билим юрти томонидан ташриф буюрган барча меҳмонларга эсдалик байрам совғалари топширилди. Тадбир якунида 2-курс талабаси Собитхон қори Қуръон тиловати қилиб берди ва барча ўтган устозларнинг хаққларига дуолар қилинди. Барча меҳмонлар байрам дастурхонига таклиф этилди.

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича мудир ўринбосари                                           А.Ғаниев

What you can read next

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар ўртасидаги суҳбат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада олиб борган ишлари
ҚУРЪОН ЎҚИШ ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТЛАРДАНДИР
Қуръон ўқиш энг афзал ибодатлардандир
Taʼlim muassasasida ilmiy suhbat boʻlib oʻtdi

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP