“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг тажрибали педагог-ўқитувчилари томонидан талабаларнинг узайтирилган қишки таътил даврини мазмунли ўтказиш мақсадида онлайн давра суҳбатлари ва интеллектуал викториналар ташкил этилди.
Жумладан, Устоз Жалолиддин домла Холмўминов “Фатво бериш масъулияти ва одоблари” мавзусида, Асадуллоҳ домла Ҳолмуродов “Ҳадис илмининг алоҳида фан сифатида шакилланиш тарихи” мавзусида онлайн маърифий суҳбатлар қилиб беришди.


Устозларимиз ўз маърузаларида фатво бериш учун бир инсон қанча муддат мобайнида таълим олиши кераклиги, қандай китоблар ўқиши, ўзининг илмий салоҳияти қайси даражада бўлиши, фатво бераётганда нималарга аҳамият бериши, қайси ўринларда фатво бериш мумкин бўлиши, ҳозирги кунда четда ўтириб олиб ҳаёлига келган фатволарни охирини ўйламасдан бераётганларни ҳолати нақадар аянчли эканлиги, билиб билмай фатво беришнинг охири яхшилик билан тугамаслиги ҳақида тоҳталиб ўтишди. Шунингдек, ҳадис илминин тарихи, ҳадисларни жамлаш ўзи нима сабабдан керак бўлгани, уларни китоб шаклига келтириш нақадар муҳим бўлгани, бу йўлда қанча инсонларнин умри ва меҳнати сарф бўлгани, уларга бериладиган ажр мукофотлар-у, уларнинг даражалри ҳақида ҳам талабаларга маълумотлар бериб ўтилди. Узайтирилган таътил даврида таълим муассасамизнинг бошқа педагог-ўқитувчилар ва ходимларига фаолиятларини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятларини янада ошириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар ҳам яратиб берилди. Улар ана шу шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда халқимиз учун зарур ва манзур бўладиган илмий мақолалар, дарсликлар ва китоб таржималари билан машғул бўлишмоқда.
Р.Саиджалолов
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими






