وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ
Энди “Қасамки, агар сиз улардан «Осмонлар ва Ерни ким яратган», деб сўрасангиз, улар албатта «Аллоҳ», дерлар.” Зумар 38-оятига келадиган бўлсак улар қатъий ҳужжатлар ва очиқ-равшан оятлар олдида безовта бўлиб шу иқрорга мажбур бўлишди, қалбларида бўлмаган нарсани тиллари билан айтиб, ўша вақтнинг тақозосига яраша жавоб беришди.
Шоядки, улар қалбларида қарор топмаган ва уларнинг нафсларига етиб бормаган нарсларни айтишган бўлса. Бунга далил: улар ушбу сўзни ўзларининг ёлғонларига далолат қиладиган нарсани иқрор қилдилар, зеро улар зарар келтиришни ҳам фойда келтиришни ҳам Аллоҳдан ўзгага нисбатини беришган эди. Бундан ташқари, улар Аллоҳ таолони тамомила жаҳолат билан танимас эдилар, ҳаттоинки Ундан бошқасини яъни бут-санамларни кичик ишларда ҳам муқаддам қилар эдилар, яъни устун деб билар эдилар. Агар истасангиз улар Ҳуд алайҳиссаломга айтган сўзларига назар солинг!
إِنْ نَقُولُ إِلَّا اعْتَرَاكَ بَعْضُ آلِهَتِنَا بِسُوءٍ ۗ قَالَ إِنِّي أُشْهِدُ اللَّهَ وَاشْهَدُوا أَنِّي بَرِيءٌ مِمَّا تُشْرِكُونَ
«Бизлар фақат: «Сени худоларимиздан бири, бир бало (яъни, мажнун) қилиб қўйган», деймиз, холос». (Ҳуд сураси 54-оят)
Шунча далилдан кейин қандай қилиб Ибн Таймия: “Улар бут-санамлари фойда ва зарар етказмайди деб эътиқод қилишган…., ” деб айтади. Сўнг келган уларнинг зироатлари ва чорвалари ҳақида келган бир оятга бир назар солинг!
وَجَعَلُوا لِلَّهِ مِمَّا ذَرَأَ مِنَ الْحَرْثِ وَالْأَنْعَامِ نَصِيبًا فَقَالُوا هَٰذَا لِلَّهِ بِزَعْمِهِمْ وَهَٰذَا لِشُرَكَائِنَا ۖ فَمَا كَانَ لِشُرَكَائِهِمْ فَلَا يَصِلُ إِلَى اللَّهِ ۖ وَمَا كَانَ لِلَّهِ فَهُوَ يَصِلُ إِلَىٰ شُرَكَائِهِمْ ۗ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ
(Мушриклар) Аллоҳ учун Унинг Ўзи яратган экин ва чорвалардан бир улуш ажратиб, ўзларича: «Бу Аллоҳ учун, бу (қолгани) эса бутларимиз учун», дедилар. Энди бутлари учун бўлган улуш Аллоҳ (улушига) қўшилмайди. Аллоҳ учун бўлган улуш эса бутларига қўшилаверади. Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар-а! (Анъом сураси 136-оят) мушриклар ўзларининг бутларини энг кичик ва ҳақир ишда ҳам Аллоҳдан устун, муқаддам қўйдилар.
Аллоҳ таоло ўша мушрикларнинг ўз бут-санамлари ҳақида бўлган эътиқодларини қуйидагича баён қилади:
وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ النُّجُومَ لِتَهْتَدُوا بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ ۗ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
“Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз. Сизлар билан бирга ўзингизча Аллоҳга шерик деб гумон қилган оқловчиларингизни ҳам кўрмаяпмиз. (Анъом 94-оят)
Аллоҳ таоло улар Сизлар билан бирга Аллоҳга шерик, деб эътиқод қилишларини зикр қилиб ўтди, Абу Суфённинг “Ҳубал буюк” деган гапи шунга ўҳшашдир. Унга жавобан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ олийроқ ва буюкроқ!” деб жавоб берганлар. Ушбу далилларга бир назар солинг ва менга Ибн Таймия ўша мушрикларга нисбат берган тавҳиддан нимани кўраётганинги ҳақида бир сўз айтинг.
Ибн Таймия эса: “Мушриклар бу масалада мусулмонлар билан тенгма тенгдирлар фақатгина улар улуҳият тавҳидида фарқ қиладилар (ажраладилар)”, деб айтади. Буларнинг барчасига далил жиҳатидан энг кучлиси:
وَلَا تَسُبُّوا الَّذِينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ فَيَسُبُّوا اللَّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ ۗ كَذَٰلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّهِمْ مَرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
“Аллоҳдан ўзгага сиғинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар.” (Анъом сураси 108-оят) ва унинг шарҳи узун бўлган бошқа далиллар ҳам бор.
Энди айтингчи шунча далил келтирилгандан кейин улар учун ақида деб айтиш дуруст бўладиган тавҳид кўрдингизми!?
Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан
Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси






