Бугун 30- ноябрь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасида «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги босқичи машғулотлари якунланди. Мазкур босқич тингловчиларига билим юрти томонидан «Қуръони карим ва тажвид курси»ни якунланганини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.



Йиғилишда таълим муассасаси маънавий ва маърифий ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев, «Қуръон карим ва тажвид» ўқув курсининг раҳбари Ж,Ҳамидов ва устозлари қатнашдилар.
Маънавий ва маърифий ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев ўқув курсининг битирувчиларига «Илм ва унинг одоблари» мавзусида маъруза қилиб, уларга ҳақиқий илм эгасига қандай одобларга эга бўлиши лозимлиги ҳақида зарур маълумотлар етказди. А.Ғаниев битирувчиларга омад тилаб уларнинг ҳаққиларига дуои хайрлар қилдилар.





Ундан ташқари йиғилишда ҳозирда «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсида таълим олаётган имконияти чекланган (кар-соқов ва кўзи ожизлар) тингловчилар ҳам қатнашишди. Ўқув курси раҳбари Ж.Ҳамидов уларга ўқув курси тингловчиларининг тартиб — интизомга риоя қилишлари, ўз вақтида дарсга келишлари, барча белгиланган дарсларга сабабсиз келмасликларини ва бошқа интизомга оид сўзларни айтиб ўтди. Ўз навбатида тингловчилардан ҳам керакли таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар тингланди ва уларни таълим муассасаси раҳбарияти эътиборга олиши айтиб ўтилди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассаси матбуот хизмати






