Бугун, 8 январ кундан бошлаб Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида 2024-2025- ўқув йилининг қишки таътил якунлангани муносабати билан ўқув жараёнлари кўтаринки руҳда бошланди.






Билим юртининг педагог-ўқитувчилари қишки таътил мобайнида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ташкил қилинган ўқув семинарларида қатнашдилар, бу эса ўз навбатида талаба-ёшлар билан ишлашда қўшимча куч-қувват ҳамда рағбат бериб, ёш авлодни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишлари учун тарбиялашда муҳим омил бўлиб қолади.
Билим юрти педагог-ўқитувчи ва мураббийларига талабаларга билим-тарбия беришларида Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаб қоламиз!
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати






