SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили
26.11.2022 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили

  “Мен эса: «У – Аллоҳ Парвардигоримдир», (дейман) ва Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмайман.” деган оятида ҳам Аллоҳ таолонинг рубубиятини инкор қилаётган одамга хитоб қилиб айтилмоқда.

Қиёмат кунида уларнинг айтадиган сўзларига бир назар солинг!

«Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар очиқ залолатда бўлган эканмиз. Сизларни (эй бут ва санамлар), барча оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда.”  (Шуаро 97-98 оятлар) яъни сиз Парвардигорлар деб қилган бут–санамларингиз дейилиши  бу сўздан очиқ кўриниб турган нарса .

 Аллоҳ таолонинг яна бир оятига назар солинг:

“Қачон (мушрикларга): «Раҳмонга сажда қилинглар», дейилса, улар: «Нима у Раҳмон? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?», дейишар ва (бу сўз) уларни янада йироқлаштирар.” (Фурқон 60-оят) бу гапнинг эгаси муваҳҳидми ёки эътирофчими!?

Энди эса қўйидаги оятга назар солинг!

“У зот чақмоқлар юбориб, улар билан Ўзи хоҳлаган кимсаларни — у кимсалар Аллоҳ хусусида талашиб-тортишиб турган ҳолларида, урар.”

(Раъд сураси 13-оят) ва бундан яна бошқа оятлар борки уларни биз келтириб гапимизни чўзиб ўтирмаймиз. Энди Ибн Таймия айтгандек ана ўша мушрик кофирларнинг наздида рубубият тавҳиди йўқ экан, Юсуф алайҳиссалом ҳамзиндонларини фақатгина рубубият тавҳидига даъват қилганлари келиб чиқади, чунки бу ерда тавҳиди рубубият деган бир нарса ва тавҳиди улуҳият деган бошқа бир нарса йўқ. Улар Юсуф алайҳиссаломдан кўра тавҳидни билувчироқ эдилармики улар Юсуф алайҳиссаломни Олиҳалар эмас Робблар деб таъбир қилишда хатога солишган бўлишса.

Аллоҳ таоло мисоқни олишда :“Парвардигорингиз Одам болаларининг белларидан (яъни, пушти камарларидан то Қиёмат Кунигача дунёга келадиган барча) зурриётларини олиб: «Мен Парвардигорингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида…” (Аъроф 172 – оят) Ибн Таймия айтганидек агарда рубубиятга иқрор бўлиш кифоя қилмайдиган бўлса ва у мушрикларни наздида рўёбга чиқиб турган бўлса ва улага манфаат бермаган бўлса, унда Аллоҳ таолонинг улардан ушбу мийсоқни олиши дуруст бўлмай қолади ва улар : “Қиёмат Кунида: إِنَّا كُنَّا عَنْ هَٰذَا غَافِلِينَ

«Бизлар бундан бехабар эдик»” дейишлари тўғри бўлмай қолади.

Аллоҳ таолога мийсоқ иборасини мушриклар айтганидек рубубият тавҳиди кифоя қилувчи бўлмагани учун улуҳият тавҳидига бўлган эътирофини вожиб қиладиган нарсага кўра ўзгартириши вожиб бўлиб қолади.

Хуллас сизга аён бўлдики нима бўлаганда ҳам улар (бани Одам)дан рубубият тавҳидига аҳд олиш билан гарчи бу икки иқрор бир бирига узвий боғлиқ бўлмасада қўшимча улуҳийят иқрорини келтиришларидан кифояланилди.

Ва шу ўринда қуйидаги Аллоҳ таолонинг сўзини келтириб ўтсак ва   ушбу мавзуни чўзиб ўтиришга сабаб қолмайди:

وَهُوَ الَّذِي فِي السَّمَاءِ إِلَٰهٌ وَفِي الْأَرْضِ إِلَٰه

“У (Аллоҳ) осмонда ҳам илоҳ, Ерда ҳам илоҳ бўлган Зотдир. У ҳикмат Эгаси ва билгувчидир”. (Зухруф 84-оят). Аллоҳ таоло гарчи Ер юзида охири замонда бўлгани каби Унга ибодат қилувчи қолмаса ҳам илоҳ бўлиб қолаверади. Агар улар : “У Унга ибодат қилишликка лойиқ бўлган маъбуд,” деб айтишса биз уларга қарата: “Ҳа, ибодатга лойиқ у Роб бўлади бошқаси эмас ва Фиръавн алайҳи лаъна билан Мусо алайҳиссаломнинг ўртасидаги сўзлашув фақатгина рубубиятда бўлмаган,” деб айтамиз, Фиръавн: “Мен сизларнинг буюк Парвардигорингизман,” деб айтган бўлса, бошқа оятда Фиръавн “«Қасамки, агар сен мендан ўзгани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта мен сени зиндонбанд кимсалардан қилиб қўюрман!» деб айтган. (Шуаро 29-оят)”  

Суннатда келган далилга келсак, икки фаришта  маййитдан ўз Роббиси ҳақида сўрайди Илоҳи ҳақида эмас. Чунки улар Робб билан Илоҳнинг ўртасини ажратмайдилар ҳамда улар таймиячи ҳамда адашиб тентираб юрувчи ҳам эмаслар. Уларнинг мазҳабига кўра улар маййитга қарата: “Роббинг ким эмас балки Илоҳинг ким?” деб савол беришлари вожиб бўлади. Ёки ундан ҳам ва бундан ҳам сўрашлик вожиб бўлади.

Давоми бор….

Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан
Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси

What you can read next

Ислом ва спорт
Ислом ва спорт
Пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида
Пайғамбарларга иймон келтириш ҳақида
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ва калом илми
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ва калом илми

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP