Ҳиммат қалбнинг амалидир. Қалбга эса эгасидан бошқа ҳеч ким таъсир ўтказолмайди. Қуш икки қаноти билан самога кўтарилгани каби, инсон ҳиммати билан кўтарилади. Шоир айтганидек;
Душман келса бойлигим олар,
Ўзимни улоқтирар ниҳоя.
Қалбим кўксим ҳимоясида қолар,
Кўксим қалбимни қилар ҳимоя.
Ибн Қутайба қуйидаги ҳикматли сўзни нақл қилган: “Олий ҳимматли киши фавқулодда тушкинликка тушса ҳам унинг ҳиммати олийликка интилаверади, худди оловнинг шуъласини қанча тўсманг барибир юқорига қараб ёнавергани каби”.




