2023 йил 08-15-ноябрь кунлари Қувайт давлатида Қуръони карим тиловати бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
“Кўкалдош” ЎМИБЮ талабаси Ҳасанов Абдулҳай қори Ҳикматуллоҳ ўғли мазкур мусобақанинг онлайн шаклда бўлиб ўтган саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, эртага 6 ноябр куни Қувайт давлатига мусобақада қатнашиш учун сафар қилади.
Абдулҳай қори ушбу халқаро мусобақа олдидан Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқуловдан керакли тавсия ва кўрсатмаларни тинглаб, Устозимизнинг дуои хайрларини олди.
Аллоҳ таоло Абдулҳай қорига улкан зафарлар ва муваффақиятлар ато қилсин!
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати




