“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ислом тарихи фани ойлиги ва Рабиъул аввал ойи муносабати билан таълим муассасаси талабалари томонидан имом Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳининг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари ҳақидаги қасидалари ва саловатлар, нашидалар ўқилди. Мавлид сўнггида Қуръони карим тиловат қилинди, устозлар томонидан дуолар қилинди.


Шунингдек, Ислом тарихига оид ҳамда Пайғамбаримиз сийратларига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Китоблар кўргазмасида: Нурул яқин, Тарихи Муҳаммадий, Саодат асри қиссалари, Рисолат, Комил инсон ва бошқа бир қатор китоблар намойиш қилинди.


Тадбир давомида Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, устоз Абдул Азим Зиёиддин домла томонидан таржима қилиниб янги дизайнда нашрдан чиққан «Нурул яқин» китоби таълим муассасасининг 2-курс талабалари учун ҳадя сифатида берилди.


“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати





