

Жорий йилнинг 2 июль куни таълим муассасасида “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси бошқармасининг бош юрисконсульти Жавоҳир Низамов ўз маърузаси билан иштирок этди.
Ж.Низамов ўз маърузасини коррупцияга қарши кураш ҳозирги кунда нақадар долзарб масала эканини ва уни кўринишларини муқаддас динимизда қораланганлигини манбалар асосида йиғилганларга сўзлаб берди.


Маърузачи сўзини давом эттириб, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг: “ Коррупцияга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ, умуман ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур” эканини ва коррупция ўта оғир жиноят экани ва унга нисбатан муросасиз бўлиш ғоясини фарзандалримизга ёшлик давридан бошлаб сингдиришимиз, уларга фақат ҳалол меҳнат ва тадбиркорлик орқали даромад топишни ўргатиш кераклигини айтиб ўтди. Давра суҳбати сўнгида Ж.Низамов берилган саволларга тўлиқ ва атрофлича жавоб берди.
КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ






