SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
27.11.2018 / Bo‘limda Hadis, Maqolalar

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 9- ҳадис

“Енгиллаштирингиз, оғирлаштирмангиз! Итоат ва ҳалимлик нажотга бошлайди”

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ صَخْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ): «مَا نَهَيْتُكُمْ عَنْهُ فَاجْتَنِبُوهُ، وَمَا أَمَرْتُكُمْ بِهِ فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ، فَإِنَّمَا أَهْلَكَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ كَثْرَةُ مَسَائِلِهِمْ وَاخْتِلافُهُمْ عَلَى أَنْبِيَائِهِمْ«. (رواه البخاري ومسلم.

Абу Ҳурайра Абдурраҳмон ибн Сахр разияллоҳу анҳудан ривоят: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: «Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан йироқ бўлинглар. Нимага буюрган бўлсам, имкон қадар ўша нарсани бажаринглар. Сизлардан аввал ўтган қавмларни халок қилган нарса уларнинг ўз пайғамбарларига кўп савол бераверишлари ва кўрсатмаларига хилоф иш қилишлари бўлган». (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Биз бу ҳадисдан қуйидаги сабоқларни олишимиз мумкин:

– «Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан йироқ бўлинглар…»

Наҳий яъни қайтариқ Китобу Суннатда бир неча маъноларни ифодалайди. Ушбу ҳадисда наҳий калимаси ҳаром ёки макруҳ нарсани билдириб келмоқда.

– Буйруқларга бўйсуниш

«Амр» (буйруқ) маъносини англатувчи калима Китобу Суннатда бир неча маънода ворид бўлган. Уламолар: «Амр-буйруқдаги асл маъно талабдир», дейишади. Амр асосан «ийжоб» (фарз қилиш) ва «надб» (суннат-мустаҳаб қилиш) учун ишлатилади.

– Ўтган умматлар ҳалокати сабаблари

Аввалги қавмлар бошига бало ёғдирган, уларнинг шон-шавкатига путур етказиб, охир-оқибат аламли азоблар домида қолдирган сабаблар хусусида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кўп савол бериш ва Пайғамбарлар ҳукмига қарши чиқиш!”

Муғийра ибн Шўъба айтадилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам беҳуда гап-сўздан, кўп савол беришдан ва молни зое қилишдан қайтарганлар”. (Бухорий ривоятлари).

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят: Саҳро аҳлидан бир киши келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол берди:

– Ё Расулуллоҳ! Қачон Қиёмат бўлади?

– Ҳолингга вой сенинг! – дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Қиёмат учун нималар ғамлаб қўйдинг, ўзи?

– Ҳеч нарса тайёрлаганим йўқ! Фақат Аллоҳ ва Расулини яхши кўришим бор, холос.

– Сен яхши кўрганинг билан бирга бўласан!

– Биз ҳам шундайми? – деб савол ташладик.

– Ҳа! – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Ўша куни биз роса севиндик. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

– Савол ва унинг ҳукмлари

Саволлар бир неча турга бўлинади. Саволнинг боиси ва таъсирига қараб унинг ҳукмлари ҳам турлича бўлади.

  1. Берилиши шаръан талаб қилинадиган саволлар

Мукаллаф банда касби-кори ва ҳолига кўра жавобгар бўлган масалаларни ташлаб қўйиши мумкин эмас. «Агар билмайдиган бўлсангиз, аҳли илмлардан сўрангиз!» (Наҳл сураси, 43-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир!” (Байҳақий ривоятлари).

Илм толиблари нафақат ўзлари учун, балки бутун уммат учун зарур саналган масалаларни ўрганадилар, илм эгаларидан сўраб-суриштирадилар. «Барча мўминлар (жангга) чиқишлари ўринли эмас. Ахир уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа одамлар жанг учун чиқмайдиларми?! Бошқалар эса динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари уларнинг олдиларига қайтган вақтларида, у қавмлар Аллоҳнинг азобидан сақланишлари учун уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми?!)» (Тавба сураси, 122-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳозир бўлганингиз ғоиб-эшитмаганингизга ўргатсин!» (Муттафақун алайҳ).

  1. Сўрашдан қайтарилган саволлар

Аллоҳ таоло махфий этган ва фақат Унинг Ўзигина биладиган нарсалар ҳақида савол қилиш. Масалан, Қиёмат вақти-соати, руҳ моҳияти, қазо-қадар сири ва ҳоказо саволлар.

– Шариат аҳкомларига бўйсуниб, уларни тўла-тўкис адо этмоқ нажот ва муваффақият йўлидир

– Ихтилоф ва келишмовчиликдан эҳтиёт бўлайлик. Дин бирдамликка ундайди

Зеро, Аллоҳ таоло мўминларни битта уммат дея тавсифлади: «Албатта ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен Парвардигорингизман. Бас, Менга ибодат қилингиз». (Анбиё сураси, 92-оят).

 

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Шамсиддинхўжа Сулаймонов

What you can read next

Ilm, ilm oʻrganish va uni oʻrgatishning fazilati
Ilm, ilm oʻrganish va uni oʻrgatishning fazilati
Ватанни севмоқ – имондандир
Ватанни севмоқ – имондандир
Абу Абдуллоҳ Ал-Ҳарис ибн Асад Ал-Муҳосибий
Тасаввуфдаги баъзи атамалар ва уларнинг маънолари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP