Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2018-2022 йиллар мобайнида таълим олган талабаларнинг “Хатмона – 2022” битирув тадбири бўлиб ўтди.
“Хатмона – 2022” битирув тадбирига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Дин ишлар бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров ва бошқа мартабали меҳмонлар ташриф буюрдилар.
Шу билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрий имом-хатиблар ва ходимлар ҳам таклиф этилди.








Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди. Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4 курс талабаси Убайдуллоҳ қори Исоқов томонидан Қуръон карим тиловати қилингач, муфтий биринчи ўринбосари Хомиджон домла Ишматбеков дуо қилдилар.





“Хатмона-2022” тадбирини очиб бериш учун сўз Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Муҳаммадамин Насриевга берилди.

Битирувчиларни табриклаш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Хомиджон домла Ишматбеков минбарга таклиф қилинди.

Шунингдек, Дин ишлар бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов ҳам талабаларни шодиёна билан муборакбод этди.

Навбатдаги сўз битирувчиларни табриклаш ва уларга таълим берган устозларга ўз миннатдорчиликларини билдириш учун хатмона кечасига ташриф буюрган қадрли ота-оналарга берилди. Улар мана шу тўрт йил мобайнида фарзандларига таълим берган устозларига қалб сўзларини изҳор этдилар.



Шундан сўнг, 2021-2022 ўқув йили давомида ўз фидокорона меҳнат қилган бир қатор мударрис ва ишчи – ходимлар ҳамда ўқиш давомида турли йўналишларда етакчи бўлган талабалар эътироф этилиб, мақтов ёрлиқлари топширилди.





Тадбир сўнгида тадбирга ташриф буюрган фахрий устоз Аҳмаджон домла Бобомуродзода якуний дуо қилиб бердилар.

Шу билан таълим муассасасида бўлиб ўтган битирувчиларнинг хатмона тадбири ўз ниҳоясига етди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






