Доғистон Республикаси Муфтиётининг Фатво бўлими бошлиғи, Диншунослик аспирантурасининг раҳбари, Шаръий илмлар доктори Исаев Аҳмад ҳожи Годоберинский бошчилигида Россия Федерациясидан меҳмонлар ташриф буюришди.



Меҳмонларни «Турон Академияси»нинг фахрий Академики, Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов кутиб олди. Ташриф буюрганмеҳмонлар мадраса биносини барпо этишда иштирок этганлар, ўтмишда шу кўҳна мадрасада хизмат қилиб ўтканлар ҳамда ҳозирги кунда Азиз Ватанимизда олиб борилаётган барча соҳадаги, хусусан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар бошида турган Юртбошимиз ҳақига дуои хайрлар қилдилар.
Сўнг меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси тарихи билан танишишди. Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабалар сифатли диний таълим олишлари учун ва уларга таълим бераётган мударрислар учун яратилган шароитлар билан танишишди.


Меҳмонлар таълим муассасасидаги барча шароитлар билан танишиб бўлиб, албатта, ушбу таълим даргоҳдан келажакда яна дўнё тан олган етук уламолар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар ва дуои хайрлар қилдилар.

Ташриф сўнгида Исаев Аҳмад ҳожи Годоберинский билим юрти кутубхонасига ўзи муаллифлик қилган китобларни дастхат қолдириб тақдим этди. Ўз навбатида билим юртида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар томонидан нашр қилинган китоблар ва эсдалик совғалар ташриф буюрган меҳмонларга тақдим қилинди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






