SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Қуръон ёдлаш фазилати.
09.06.2022 / Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari

Қуръон ёдлаш фазилати.

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур»(Исро, 9)

Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги илоҳий таълимотларини қамраб олган китоб–Қуръони каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун нозил этди.

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур».

Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Инсон ҳаётининг ҳамма соҳаларида энг тўғри йўлга йўллайди.

Қуръони карим ҳидояти ақида, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони карим ҳидояти инсоннинг ўзига, Роббига, бошқа инсонларга ва уни ўраб турган турли махлуқотларга нисбатан алоқаси қандай бўлишининг энг тўғри йўлини кўрсатади.

Қуръони карим ҳидояти инсоннинг бу дунёдаги ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий ва сиёсий ҳаётини энг тўғри йўлга бошловчи ҳидоятдир.

Қуръони карим ҳидояти ҳаммани охират саодатига бошловчи энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони каримдан ўзга тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ҳеч бир китоб йўқдир. Фақат Қуръони каримгина энг тўғри йўлга ҳидоят қила олади. Чунки борлиқни яратган зот ҳам, борлиқда инсонни ўзининг халифаси қилиб яратган зот ҳам Аллоҳдир.

Борлиқ Алоҳнинг махлуқи, инсон Аллоҳнинг бандаси, Қуръон эса, Аллоҳнинг дастури. Аллоҳ Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган бандасини Ўзи нозил этган китобига амал қилиб яшасагина, икки дунё саодатига эриштиради.

Аллоҳ яратган борлиқда Аллоҳ яратган инсон Аллоҳ нозил қилган Қуръондан ўзга энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи нарсани икки дунёда ҳам топа олмайди.

Шу билан бирга, Қуръони карим:

«…яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур».

Демак, фақат мўмин бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди, яхши амаллар ҳам бўлиши керак. Шунингдек, яхши амалларнинг ўзи ҳам кифоя қилмайди, иймон бўлиши керак. Бу умумий қоида. Иймонсиз яхши амал ва яхши амалсиз иймон бўлмайди.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қиламиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас» (Исро, 82).

Дарҳақиқат, Қуръони карим шифодир, Қуръони карим раҳматдир. Қуръони карим куфр, ширк ва мунофиқлик каби энг зарарли ақидавий хасталикларни даволайди.

Қуръони карим қалблардаги турли иллатларнинг–ҳиқду ҳасад, бахиллик, манманлик, мутакаббирлик ва бошқа касалликларнинг шифосидир.

Қуръони карим турли ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, муомалавий, сиёсий ва бошқа касалликларга шифо бўлади.

Турли дардларга даво бўлувчи бу шифони борлиққа нозил қилган Зот борлиқни ўзи яратган ва унга қандай шифо кераклигини ҳам яхши билади.

Бу дунё турли моддий ва маънавий касалликларга тўлиб тошган касалхона бўлса, ўша касалхонанинг бош табиби ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳаммабоп давони Аллоҳ таолонинг ўзи нозил қилгандир.

Шунингдек, Қуръони карим мўминлар учун раҳмат ҳамдир. У ҳар бир нарсада–шахсий, ақидавий, оилавий, ижтимоий, халқаро, сиёсий, иқтисодий, сиҳҳий ва бошқа соҳаларда раҳматдир. Унга амал қилганлар ҳар тарафлама раҳматга сазовор бўладилар.

Қуръони каримнинг мазкур шифоларидан даво олиш учун, у орқали мазкур шомил раҳматга ноил бўлиш учун мўмин бўлиш керак. Мўмин бўлмаган одам бу нарсалардан маҳрумдир.

Аллоҳ таоло:

«Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар.

Чунки У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир»  деган.(Фотир, 29–30),

Бу икки оятда Аллоҳ таоло мўмин бандаларининг баъзи сифатлари ва уларга бериладиган мукофотлар ҳақида сўз юритмоқда.

«Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар»

Аллоҳнинг китоби Қуръони каримни тиловат қилиш–унга кўз югиртириб чиқиш ёки ёдлаб олган жойини шуурсиз такрорлаш эмас. Қуръон тиловати уни бутун вужуд билан ҳис этган ҳолда тадаббур ила ўқиб, унга амал қилишдир.

Аллоҳнинг китоби Қуръони каримни тиловат қилиш ҳар бир мўминнинг бурчидир. Ким ҳам Аллоҳнинг китоби тиловатини билмай туриб бандалик даъвосини қилади?

Қуръон тиловати ҳар бир мўминнинг кундалик вазифаси бўлиши керак. Уламоларимиз оддий кишилар учун ҳар куни бир порадан ўқиб туришни тавсия қиладилар. Шунда бир ойда Қуръони карим бир марта ўқиб чиқилади. Ҳар бир мўмин Қуръонни бошидан охиригача ўқишни ўрганиб, ундан бир порани кундалик вазифа қилиб олиши керак. Шундоқ экан Қуръон тиловати ниҳоятда зарур. Шунинг учун ҳам оятда мўминлар сифатлари ичида биринчи ўринда Қуръон тиловати келмоқда.

Аллоҳ таоло яна:

«Сўнгра бу китобни ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир» (Фотир. 32), деган.

Бу оят мусулмон умматининг мақоми нақадар улуғ эканини яққол кўрсатмоқда. Аллоҳ таоло ўзининг ҳақ китобига меросхўр қилиб барча умматлар ичидан айнан мусулмон умматини танлаб олганини айтмоқда.

«Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик».

Аллоҳ таоло ўзининг боқий мўъжизаси бўлмиш ҳақ китоби–Қуръони каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига мерос қилиб берди. Бу иноятда шон-шараф ҳам, жуда улкан масъулият ҳам бор.Ана шундай шон-шараф ва катта масъулият юклатилган уммат ичида турли кишилар мавжуд.

«Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор»

Улар ўша шон-шарафга номуносиб ва зиммасидаги масъулиятни англаб етмаган осийлардир. Бу тоифадаги одамларнинг ёмонликлари яхшиликларидан кўп бўлади. Улар ўзларига ишониб топширилган ҳақ китобга муносиб бўла олмай ўзларига ўзлари зулм қилганлардир.

«улардан ўртачалари бор»

Уламоларимиз «ўртачалар» – фарз ва вожиб амалларни адо этадиган, ҳаромлардан узоқ бўлган, баъзи мустаҳабларни тарк этиб, баъзи макруҳларни қилган кишилардир, деганлар.[1]

«ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор».

Улар барча фарз, вожиб ва суннат амалларни тўлиқ адо этадилар. Барча ҳаром, шубҳали ва макруҳ амаллардан узоқда бўладилар. Бунинг устига номига яхшилик бўлса, ҳаммадан ўзиб етиб борадилар.

«Ана шу айни улуғ фазлдир».

Ушбу ояти карималарда Аллоҳ таоло ўз китоби Қуръони каримни ўзи васф қилган. Албатта, бу васфлар Қуръони каримнинг васфлари ичида энг олиймақомларидир.

Каломлар ичида улуғи бўлган Аллоҳ таолонинг каломидан кейинги мартабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари–ҳадиси шарифлар туради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам Қуръони карим фазли ҳақида зикрлар келган. Ана ўшалар Қуръони каримнинг фазли ҳақида келган маъноларнинг Қуръони каримнинг ўзида келганларидан кейинги ўриндагиси ҳисобланади.

Қуйида Расули Акрам алайҳиссаломнинг Қуръони карим фазли ҳақида айтган ҳадиси шарифларидан баъзиларини келтириб ўтамиз.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», дедилар».[2]
ДАВОМИ БОР….
Ғуломов Фатҳуллоҳ Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4 курс талабаси


[1]Имодуддин Исмоил Ибн Касир.Тафсири Қуръони Азим.Қоҳира.Дору ҳудат ан-нашр1426ҳ.1-жилд.–Б.1494.

[2]Имом Нававий.Ат-тибён фи адаби ҳамалатул Қуръон. Дамашқ: Мактаба дори-л-фарфур, 1997.-Б.24.

25Имом Нававий.Ат-тибён фи адаби ҳамалатул Қуръон. Дамашқ: Мактаба дори-л-фарфур, 1997.-Б.47.

What you can read next

Ҳажнинг моҳияти ва ҳикмати (1 қисм)
Ҳажнинг моҳияти ва ҳикмати (1 қисм)
Аждодларимизнинг бағрикенгликка муносабатлари
Аждодларимизнинг бағрикенгликка муносабатлари
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тановул қилган таомлар”
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тановул қилган таомлар”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP