Гўшт ва унинг фойдалари
Гўшт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суюб истеъмол қилган машҳур таомлар сирасига киради. Қуръони каримда гўшт ҳақида қуйидаги оятлар келган:
“Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик” (“Тур” сураси, 22-оят);
“Иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб(айланиб юрурлар)” (“Воқеа” сураси, 21-оят)
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйнинг қўл сон гўштини яхши кўрардилар”.
Саҳиҳ ҳадисларда “Оиша розияллоҳу анҳонинг бошқа аёллардан афзаллиги сарид(гўшт ва нон)нинг бошқа таомлардан афзаллиги кабидир”, деб келтирилган.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Гўшт енглар, у рангни яхшилаб, қоринни бўшаштиради, хилқатни яхшилайди” – дедилар.
“Ибн Умар розияллоҳу анҳу Рамазон ойида доим гўшт ердилар, сафарда бўлсалар ҳам гўшт олиб юрардилар”.
“Али розияллоҳу анҳу ким қирқ кун гўшт емаса, ҳилқати(жисми)га зиён қилади”, – дедилар.
Гўштнинг фойдалари:
- Анемия, яъни камқонлик ва жисм қувватсизлиги билан касалланиш олдини олади.
- Мушак ва суякларни қувватлантиради.
- Болаларда тери касалликлари ва тери қариши касалликларини олдини олади.
- Бадҳазмлик касали, ошқозон ва ичак касалликлари олдини олади.
- Юрак ва қонайланиш тизими касалликлари олдини олади.
- Мия ва асаб тизими фаолиятини яхшилаш ва зеҳнни оширишда кўмак беради.
- Уйқусизлик касалига учраган касални тузатишда кўмак беради.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси Абдулаҳадов Абдулмўмин
манбалар асосида тайёрлади






