SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Аждодларимизнинг бағрикенгликка муносабатлари
12.11.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Аждодларимизнинг бағрикенгликка муносабатлари

        Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик халқ фаровонлигининг муҳим шартидир. Бинобарин, тотувлик бўлмаган ерда осудалик ҳам қарор топмайди. Халқимизнинг ана шундай аҳил-иноқ яшашга бўлган эҳтиёжи аждодларимизнинг пурҳикмат пандларида ҳам тўла тўкис намоён бўлади. Жумладан, Нодирабегим ўз мисралари билан шундай ғояни илгари суради:
Жаҳон ўзбошимчалари майдонда обрў қозонолмайди.
Иттифоқла бириккан бармоқлар қиличнинг ишини қилар.

Чиндан ҳам, бирлик бўлмаган, ўзини бошқалардан айро тутган кимсаларнинг мақсади ҳосил бўлмайди, бошқалар билан ҳамкорлик қилиб, атрофдагиларга ҳамдам бўлган киши эса кўзлаган ниятига осон эришиши мумкин. Оддий мисол, бугунги кунимизда ҳам бошқалардан камчилик ахтариб, ўзини устун қўяётган одамлар жамиятда фақатгина “такаббур” номини олади, холос. Уни ҳеч ким ёқламайди.
Аҳил бўлса олов ичра ҳам инсон,
Аҳил кишиларга олов ҳам осон,
Ноаҳил кишилар суҳбатидан қоч,
Ноаҳил суҳбати ёмондан ёмон.
Паҳлавон Маҳмуднинг ушбу мисралари аҳилликнинг хусусиятларини намоён этади. Ҳаттоки энг қийин вазиятлардан ҳам иноқлик сабаб вазиятни яхшилаш мумкинлиги қайд этилмоқда. Ноаҳилликнинг эса ҳаттоки суҳбати ҳам яхшиликка олиб келмаслиги таъкидланмоқда. Бугун ҳам ана шундай ноаҳилликни жамият орасида учратиб турамиз. Қувонарлиси, элимиз ҳар қандай ҳолатни ҳам тинчлик йўли билан ҳал этишни афзал деб билади ва бу бизнинг улкан ютуғимиздир.

Бундан ташқари, буюк бобокалонларимиз айниқса миллатлараро тотувликка, турли динларга эътиқод қилувчилар ўртасида бағрикенгликка алоҳида эътибор қаратганлар. Бу борада сўз кетганда соҳибқирон Амир Темурнинг сиёсатини ва маъноли сўзларини эслаш ўринлидир. Соҳибқирон Амир Темурнинг Франция қиролига ёзган ҳамдўстликка чақирув мактуби фикримизни тасдиқлайди. Қолаверса, унинг ушбу шижоатга йўғрилган мисралари инсониятни бирдамликка чақиради:
“Икковлон бир-бирларинг билан жанжаллашманг-икковингиз ҳам мағлуб бўласизлар”.
“Бирликсиз куч бўлмас”.
Соҳибқирон Амир Амир Темур салтанатига қарашли барча шаҳар ва қишлоқларда фуқароларга эркин яшаш, ўз динларининг қонун ва урф-одатларига риоя қилиш ҳуқуқи бериб қўйилган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзга халқларда олиб борган одилона сиёсати, динлараро бағрикенглик билан муносабат билдиргани тарих китобларида олийжанобликнинг гўзал намунаси сифатида қайд этилган.
Абу Али ибн Сино эса инсон ҳаётида жамиятнинг нақадар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлайди: “Ёлғизлик ҳалокатга олиб келади. Зеро, инсон ўзига керакли нарсаларни фақат жамият ёрдамида қўлга киритиши мумкин”.

Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида шундай деган экан: “Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи асос  инсонийликдир, улар  бирлашгани туфайли ўзаро  тинчликда яшамоқдалар”. Фикр юритиб кўрсак, халқимизнинг одамий қадриятларни қадрлаши, ҳар бир инсонга, динидан ва миллатидан қатъий назар самимий муносабатда бўлиши унинг гўзал фазилатларини зиёда этади. Бу эса юртимизда  бағрикенгликни тарғиб этувчи қадриятлар қанчалар устувор эканидан далолат беради.

Аждодларимизнинг, очиқкўнгил элимизнинг ана шундай бағрикенглик фазилатлари бугунги тинч-тотувлигимизнинг яна бир асосидир. Демак, биз каби ёшлар ҳам халқимизнинг ана шундай анъаналарини ўзимизга одат билиб, аждодларимиз пандларини ҳаётимизда дастурул амал этсак, ҳар бир миллат ва дин вакилларига чуқур ҳурматимизни намоён этсак, зиммамиздаги инсоний вазифамизни адо этган бўламиз.
Шоир айтганидек:
Мақсад  бир бўлмаса , жам бўлмагаймиз,
Жам бўлсак, бошимиз хам бўлмагаймиз.
Ватан бир, ғоя бир, дўстмиз, биродар,
Дунёда ҳеч кимдан кам бўлмагаймиз.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси Маматқулов Отабек таёрлади

What you can read next

Хавориж тоифалар агар иқтидорга келсалар нима ишларни амалга оширадилар!?
Хавориж тоифалар агар иқтидорга келсалар нима ишларни амалга оширадилар!?
Рўза нияти
Рўза нияти
Ислом банкларининг тарихий ривожланиш босқичлари
Ислом банкларининг тарихий ривожланиш босқичлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP