Пойтахтимизда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистондаги ислом сивилизатсияси маркази ҳамда Конрад Аденауер фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Сивилизатсиялараро мулоқот – халқ дипломатиясининг муҳим омили” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда “Кўкалдош” ислом таълим муассасаси мудир ўринбосари ҳамда ўқитувчилари иштирок этишди.
Конференция “Глобаллашув даврида маданиятлараро мулоқот”, “Халқаро гуманитар ҳамкорликни ривожланишида халқ дипломатиясининг ўрни” каби сексияларга бўлинди.
Семинар давомида билдирилган мавзулар юзасидан савол-жавоблар, қизғин муҳокамалар ўтказилди.
“Кўкалдош” ислом таълим муассасаси
Матбуот хизмат






