Таълим муассасасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Дарҳақиқат, китоб мутолааси кишидан қунт ва сабр, кучли хотира ва юксак фаҳм талаб этади. Шу билан бирга беқиёс шарафли амал-ки, китоб мутолааси туфайли инсон ҳаёт қонуниятларини чуқур англай боради, билим доираси кенгайиб, тушунчаси, дунёқараши ўсади, маънавий жиҳатдан юксалади. Китоб инсонга ҳузурбахш онларни ҳадя қилади. Олимларнинг аниқлашларича, китоб ўқиш асабни тинчлантиради, уйқисизликдан қутулишга ёрдам беради, қалбни юмшатади, мия фаолиятини яхшилайди, тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради, сўз бойлигини оширади, ёмон иллатларнинг олдини олади, ваҳоказо. Юртимизда китобни севиб, қимматли вақтини мутолаага бағишлаган одобли ва тарбияли ёшларимиз кўплаб учрайди.
“Ахборот ва мураббийлик соатлари” доирасида талабаларга ҳар ойда бадиий китоблар, жаҳон адабиётига доир асарлар мутолаа қилиш белгиланган. Узайтирилган қишки таътилни мазмунли ўтказиш ва китоб ўқишга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида январ ойида қуйидаги китобларни ўқиш тавсия этилди:
- Тохир Маликнинг “Шайтанат” асари
- Саид Аҳмаднинг “Йўқотганларим ва топганларим” асари
- Абдулла Ориповнинг “Ўзбекистон”, “Онажон”, “Соҳибқирон” драмаси
- Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” асари
- Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” асари
- Габриэль Гарсиа Маркеснинг “Ёлғизликнинг юз йили” асари
Китоб мутолаа қилиш талабаларимизнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахс бўлиб вояга етишларида алоҳида аҳамият касб этади.
Таълим муассасаси мудир ўринбосари А.ҒАНИЕВ






