SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ТАСБЕҲ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?
11.05.2023 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Тасбеҳ ишлатиш бидъатми?

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен Набий солллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқларини букиб (тасбеҳ) санаётганларин кўрганман”. Термизий ривояти.

“Сафийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимга кирдилар. Олдимда данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар билан тасбеҳ айтар эдим. У зот: “Эй Ҳуяй қизи, бу нима?”, дедилар. Мен: “Булар билан тасбеҳ санайман”, дедим. У зот: “Бундан-да кўпроқ савоб оладиган амал бор, дедилар”. “Менга ҳам ўргатиб қўйинг”, дедим. У зот: “Субҳаналлоҳи адада холқиҳи”, деб айт, дедилар”. Термизий ривояти.

Абдураҳмондан ривоят қилинади: “Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг бир идишида хурмо данаклари бўлиб, тонгги намозни ўқигач, уларни идишдан битта-битта чиқариб, то идишда қолмагунича тасбеҳ айтар эди”. Имом Аҳмад “Зуҳд”да ривоят қилган.

Имом Абу Довуд “Никоҳ китоби”да келтиришча, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг хурмо данаклари билан тасбеҳ ўгираётганини кўришган.

Ибн Абу Шайба Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, у киши майда тошлар билан тасбеҳ санар эди. Шунингдек, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг  мингта тугун қилинган ипи (тасбеҳи) бўлиб, то уни (тасбеҳ) ўлароқ санамагунча ухламас эди.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу майда тошлар билан тасбеҳ санар эди.

Фотима бинти Ҳусайн ибн Али раҳматуллоҳи алайҳо ипга қилинган тугунлар билан тасбеҳ санар эди. Ибн Саъд ривояти.

Сафийя онамиз ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам унинг тасбеҳ ўгирадиган майда тошлар ёки данакларини кўргач тақрир қилдилар (ман этмадилар). Бу ҳақда аллома Ибн Обидин шундай дейди: “Тасбеҳ ишлатишнинг зарари йўқ… Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафия розияллоҳу анҳони қилаётган ишидан қайтармадилар ва унга бундан осонроқ ва афзалроқ ишни ўргатиб қўйдилар. Агар бу иш ман этилган бўлса, айтган бўлар эдилар. Тасбеҳ эса ушбу ҳадисдаги майда тош ёки данакларнинг ипга тизилганидан ортиқ нарса эмас”. «Раддул мухтор». (1/457).

Алиййул Қорий “Мирқотул мафотиҳ” да бундай деган: “Ушбу ҳадис тасбеҳ санаш жоиз эканлигига аслий далилдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу аёлнинг ушбу қилаётган ишига тақрир қилганлар (яъни, индамаганлар). Тасбеҳни бидъат дейдиганлар сўзи эса эътиборга олинмайди”.

Ибн Аллон раҳимаҳуллоҳ: “Ададда адашиб кетилмаса қўлда санаш тасбеҳда санашдан афзалдир. Агар кўп ададли зикрларда адашиб кетиладиган бўлса, тасбеҳ афзал”, деб айтган.

Энди тасбеҳ ишлатиш бидъат дейдиганларга келсак, улар “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бу амал яхши бўлганида тасбеҳ тутган бўлар эдилар”, дейишади.

Бунга жавобан айтамизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ҳар бир иш бидъат бўлавермайди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларидаёқ ўзлари қилмаган бир қанча ишларни саҳобийлар қилишганини кўриб, ман этмаганлар, аксинча бу иши савоб эканини айтганлар. Саҳиҳ ҳадисларда келтирилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тасмиъ (самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳни) айтганларида у зотнинг ортидаги бир саҳобий “Роббанаа валакал ҳамду ҳамдан касирон тоййибан мубарокан фийҳ” деб айтган ва у зот алайҳиссалом намоз тугагач ўттиз нечта фариштанинг ёзиб олишга талашаётганини кўрганларини айтганлар.  Бухорий ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳудан қайси амали билан жаннатга ўзиб кетгани ҳақида сўраганларида, ҳамиша азон айтгач икки ракъат намоз ўқиб олиши ва таҳорати синса, дарҳол таҳорат олиб, икки ракъат намоз ўқиб олишини айтган. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мана шу икки амалинг билан жаннатга ўзиб кетибсан”, деб айтганлар. Термизий ривояти.

Эътибор қилсак, саҳобанинг бу амалини Набий солаллоҳу алайҳи васаллам ўргатмаган эдилар. Аммо бу ишни билгач инкор қилмадилар. Умар розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссалом қилмаган ишни қилиб, таровеҳни жамоат билан бир имом ортида ўқишни йўлга қўйганлар.

Демак, тасбеҳ ўгиришга ҳам тақририй суннат ворид бўлган ва ушбу иш савобли амалдир, асло бидъат эмас.

Хулоса: Тасбеҳ тутиш Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бошланиб, то ҳозиргача давом этаётган савобли амал. Зикрларни тасбеҳ орқали кўпроқ саноқ қилинаётган бўлса янада яхши. Зотан, саҳиҳ ҳадисларда ўттиз уч ва бошқа лафзлар билан саноқлар жоизлигига далиллар бор. Ким тасбеҳ тутишни истамаса, ихтиёри ўзида. Аммо тасбеҳ тутадиган мусулмонларни бидъат ва залолатда айблаши ножоиздир.
Рустам Охунжонов

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби

What you can read next

Ҳиммат ўзи нима?
Инсонлар ҳимматига қараб бир-биридан афзал бўлади
Мазҳабимиз йўлбошчиси
Абу Ҳанифа (роҳимаҳумуллоҳ)нинг машҳур шогирдлари
Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари
Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP